1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин

@Nazarov24_7

Брифингда яна қуйидагилар маълум қилинди. Бу ҳақда "Блогер Шаҳноза" канали хабар берди.

1. Вирус ёш болаларни деярли зарарламайди. Асосан ёши катта, иммунитети паст ва сурункали касаллиги борлар эҳтиёт бўлиши керак. 

2. Ҳарорат кўтарилиши, қуруқ йўтал бўлса, айниқса, яқин кунларда хорижга чиқиб келган ёки хориждан келганлар билан мулоқотда бўлганларда шу белгилар кузатилса, уйга шифокор чақиринг (шунда бошқаларни ҳам ҳимоялайсиз). 

3. Эртадан "қайноқ линия" ишга тушади. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг хабар беришича, 1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади (яна расман бу ҳақида эълон қилинади). 

4. Коронавирус аниқланган аёл 11 март куни Париждан келган. Ўзи шифокор бўлгани учун, вирус белгиларини сезиб, кеча тунда вирусология институтига мурожаат қилган ва тонгга яқин таҳлил натижалари чиққан.(Бу дегани ҳамма ўзида белги сезса, Вирусология институттга югуриши керак дегани эмас. Институт коронавирусга текшириб қўйинг, деб келган одамларни қабул қила олмайди. Оилавий шифокорга ёки тез ёрдамга мурожаат қилиш керак). 

У аёл билан бирга келган яна 45 кишининг ярми транзит билан бошқа мамлакатларга учиб кетган. Қолган ярми ва улар билан мулоқотда бўлганлар, жами 150 киши карантинга олинган. 

5. Коронавирус пандемияси ҳақида нотўғри, асосланмаган, турли ваҳималарга сабаб бўлувчи хабарларни тарқатган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади. 

6. Шунингдек, фавқулодда ҳолатдан фойдаланиб нархларни сунъий оширишга уринганлар ҳам жавобгарликка тортилади. Бу масала Бош прокуратура ва Солиқ назоратига олинган.

7. Жамоатчилик транспорти ҳар тўрт соатда дезинфекция қилинади. 

8. Вилоятлардан келиб ўқийдиган олий ўқув юртлари талабаларига уйларига кетишлари учун талабалик гувоҳномаси кўрсатилганда давлат транспортига 50 фоиз чегирма берилади. Хусусий транспорт эгалари йўлкира нархини сунъий равишда ошириб вазиятдан фойдаланишни кўзласалар, жавобгарлик бор. 

Президент Фармойиши билан Коронавирусга қарши кураш комиссияси тузилган, захиралар етарли, ваҳимага ўрин йўқ, вазият назоратда. 

Манбаа: darakchi.uz

Report Page