«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун ўз кучини йўқотади. Унинг ўрнига янгиси қабул қилинди

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун ўз кучини йўқотади. Унинг ўрнига янгиси қабул қилинди

@Nazarov24_7

Ўзбекистон Республикаси президенти 13 март куни “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонуннинг аввалги таҳриридан жиддий фарқ қилувчи жиҳатларидан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик масаласидир. Унга кўра:

- 1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс;

- Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий пропискадан ўтган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмаса Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.

Шунингдек, қонунда фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республнкасининг фуқаролигини тан олишга доир қоидалар белгиланган.

Жумладан, 1995 йил 1 январга кадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига кадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Бундан ташқари, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари деб тан олинган бола ҳам юқоридаги асосларга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Қонун расмий эълон қилингандан кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Манбаа: kun.uz

Report Page