Иситмаси чиққанлар қатл қилинмоқда

Иситмаси чиққанлар қатл қилинмоқда

@Nazarov24_7

Коронавирус Суриядаги палаткаларда яшовчи миллионлаб инсонлар орасида ўта тез фурсатда ёйилмоқда. Таъкидланишича, Соvid-19 вируси билан вафот этган одамларнинг катта қисми вируснинг ўчоғи, манбаси саналган қўшни Эрон давлати ҳиссасига тўғри келади. Айниқса, инсонлар ва Эрон милицияси ҳудудлари ўртасидаги постларда юқори даражада қурбонлар борлиги хабар берилмоқда.

Суриядаги Инсон ҳуқуқлари расадхонаси президенти Рами Абдурраҳмоннинг хабар беришича Тартус, Латакия, Дамашқ ва Хумусда короновирус юқтириш билан боғлиқ 62 та ҳолат борлиги аниқланган, аммо ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори эканлиги айтилмоқда.

Абдураҳмоннинг сўзларига кўра, вирусни юқтирганлар Эрон ва Ироқ жангарилари ва ўша ердан ташриф буюрганлар билан алоқада бўлган одамларда бўлган, аммо бу ҳолатлар Сурия режим томонидан яширилган.

Баъзи маҳаллий манбалар Асад коронавирусга қарши курашда ваҳшиёна усулларни қўллаган, деб даъво қилишмоқда. Шунга кўра, режим Дамашқдаги ал-Мужтаҳид ва ал-Муваса касалхоналарида коронавирус билан касалланганликда гумон қилинган беморларни «ҳеч қандай карантин йўқлиги сабабли» кўпроқ дозада дорилар бериб, беҳушлик қилиш орқали ўлдирмоқда.

Худди шу манбалар, Эрон милициясининг вирусни юқтирган икки ҳамшираси касалхонага олиб келинган ва яраланганлар сифатида қабул қилиниб, ўша усул билан ўлдирилган, деб тахмин қилишмоқда.

«Янги Шафақ» билан суҳбатда, минтақавий манбалар Эрон жангарилари фаол бўлган Дейризор ҳудудида коронавирус аломатлари билан кўплаб одамлар вафот этганлиги ҳақида таъкидлашмоқда. Тиббий инфратузилма йўқлиги сабабли аниқ ташхис қўйишнинг имконияти йўқлиги туфайли, ўлим ҳақидаги хабарларга «ўпка яллиғланиши» ва «буйрак етишмовчилиги» каби диагностик ёзувлар киритилган.

Бундан ташқари, ҳудудда ҳалок бўлганлар учун таъзия маросимлари ҳам тақиқланган. Бошқа томондан, Суриядан Покистонга кетаётган 6 кишида коронавирус қайд этилган.



Report Page