Европа Лигаси. «Манчестер Юнайтед» сафарда бешта гол урди, «Айнтрахт» йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Европа Лигаси. «Манчестер Юнайтед» сафарда бешта гол урди, «Айнтрахт» йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

@Nazarov24_7

Футбол бўйича Европа Лигасининг 1/8 финал илк баҳслари 12 март, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Manchester Yunaytet jamoasi

«Манчестер Юнайтед» жамоаси сафарда ЛАСКга қарши баҳс олиб борди ва рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Манкунианликларнинг голларига Одион Игало (28), Дэниэл Жеймс (58), Хуан Мата (82), Мэйсон Гринвуд (90+1) ва Андреас Перейра (90+3) муаллифлик қилди.

«Айнтрахт» ўз майдонида «Базел»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. «Истанбул Башакшеҳир» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Копенгаген»ни таслим этди.

Мазкур жуфтликлар ўртасидаги жавоб баҳслари 19 март кунига мўлжалланган, бироқ мазкур ўйинлар катта эҳтимол билан қолдирилиши мумкин.

Европа Лигаси

1/8 финал, илк баҳслар

12 март, пайшанба

ЛАСК Австрия — «Манчестер Юнайтед» Англия 0:5

Голлар: 0:1 – 28 Игало, 0:2 – 58 Жеймс, 0:3 – 82 Мата, 0:4 – 90+1 Гринвуд, 0:5 – 90+3 Перейра.

«Айнтрахт» Германия — «Базел» Швейцария 0:3

Голлар: 0:1 – 27 Кампо, 0:2 – 73 Бюа, 0:3 – 85 Фрай.

«Истанбул Башакшеҳир» Туркия — «Копенгаген» Дания 1:0

Гол: 1:0 – 88, пенальти Вишча.

Манбаа: daryo.uz


Report Page