Яхши янгилик! Ўзбекистонда газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ва таъмирлаш бепул амалга оширилиши белгиланди.

Яхши янгилик! Ўзбекистонда газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ва таъмирлаш бепул амалга оширилиши белгиланди.

@Nazarov24_7
@Nazarov24_7

Газни ҳисобга олиш ускунаси ва унга боғлиқ харажатлар (ўрнатиш, олиб ташлаш, текшириш, таъмирлаш) газ таъминоти ташкилотлари томонидан қопланади ва истеъмолчилар фақат унинг хавфсизлиги учун жавобгар бўлади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

«Эндиликда истеъмолчи газ ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш учун билдиришнома кутиши, давлат хизматлари марказига ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза топшириши шарт эмас», — дейилади хабарда.

«Ақлли ҳисоблагич»лар 10 йилда бир марта текширувдан ўтказилади. Агар ускунада носозлик аниқланса, газ таъминоти ташкилоти бу ҳолатни мустақил равишда аниқлайди ҳамда тегишли чорани кўради.

«Яқин келажакда истеъмолчилар турли ташкилотларга қатнаш ҳамда ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш харажатлари ҳақида хавотирланмаса ҳам бўлади. Истеъмолчилардан янги ҳисоблагичларни эҳтиёт қилиб ишлатиш талаб қилинади, холос», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш механизмларидан бири – «ақлли» ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳисобланади.

Бу эса, дебитор қарздорлик кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтириш ва табиий газни ҳисобга олиш бўйича биллинг тизимидаги кўрсаткичларни ўзгартириш бўйича инсон омилини истисно этиш имконини беради.


Report Page