Ни Сы

Ни Сы

Китобнома

Иқтибослари қанчадан қанча инсонларни қўрқувдан ҳалос этган китоб


Сизнинг роҳатингиз ҳамда мотивациянгиз учун ҳизмат қилади


Жен Синсеронинг Ни Сы китоби дунёдаги биринчи рақамли мотивацион бестселлердир. Бу минглаб ўқувчиларни ётган тош остида сув оқмаслигини, дивандан туриб, ҳеч бўлмаганда бирон нарса қилишни бошлашга мажбур қилади. Ҳеч бўлмаганда ёқимсиз ишни ўзгартиришни, жонсиз муносабатлардан кечишни, энг камида кросовкангизни кийиб сайрга чиқишни ўргатади.


Сиз ҳали ўқиб кўрмадингизми? Унда сиз учун қуйидаги иқтибосларни ҳавола қиламиз


Агар сиз ҳеч қачон яшамаган ҳаётда яшашни истасангиз, ҳеч қачон қилмаган ишингизни қилишингиз керак 


Жавоблар ҳаракатлар ортида яширинган бўлади, ўйлар ортида эмас


Қалбда гина сақлаш, бу ўзингиз заҳарни ичиб, душманларингиз ўлишини кутишдир 


Ҳаётингизда жиддий муаммоингиз бўлмаса ҳам, ушбу китоб иқтибосларини ўқинг ёки китобни бутун холида ҳарид қилинг. Муваффақият даражамизгаю ўзимизга бўлган муҳаббатга қарамасдан, барчамиз ноёб эканлигимизни ҳамда бахтли бўлишга ҳақлилигимизни эшитишимиз керак. 

Ҳаётимизда нималарни ўз зиммамизга олишимиз керак ?!

Нималарни ҳаётимиздан чиқариб юборишимиз,

Иккинчи имконият ҳеч қачон берилмаслигини бизга ушбу китоб ўргатади. Мақоламиз сўнгини китобдаги ажойиб иқтибос билан якунлаймиз.


"Ўзингизни севинг, чунки сиз Бебаҳосиз"



Report Page