ИИББ раҳбарлари байрам баҳонасида меҳр улашдилар

ИИББ раҳбарлари байрам баҳонасида меҳр улашдилар

TV_IIBB | Расмий ахборот канали

2019 йил 31 декабрь, йилнинг сўнги куни. Шундай бўлишига қарамасдан, Тошкент вилояти ИИББ Тергов ҳамда Эксперт криминалистика бошқармаси бошлиқлари, Пискент тумани 79 – сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, тарбияланувчиларга “Янги йил” совғаларини топширдилар. Олиб борилган совғаларга, болажонлар ҳам ўз ёд олган шеър ва қўшиқлари билан жавоб қилишди. Уларнинг орасида 10 ёшли Азамат ҳам бор.

Азамат ватанига содиқ ички ишлари органлари ходими бўлиш ҳақидаги фикрларини ўз шеърларида ифодалади.

Тадбирга ташриф буюрган қорбобо билан қизиқарли ўйинлар уларда алоҳида таассурот қолдирди. Болаларнинг байрамона кайфияти ва меҳмонларнинг ташрифи, боллар уйида ташкил этилган “меҳмонлардан эсдалик” доскаси учун фотосуратларга ҳам муҳрланди.

— Бу каби хайрли ташаббусларни ташкиллаштираётган Ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан, -дейди тарбияловчи.

Шунингдек, раҳбарлар туманидаги оилавий шароити оғир, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган оилаларнинг хонадонига ҳам бўлиб, янги йил қутладилар. Уларга янги йил совғаларни топширдилар.

—Тўғриси жудаям хурсанд бўлдим, бугун йўқловчилар кўп бўлди. Байрам баҳонасида сизлар билан дийдор кўришганим менга қувват бағшлайди, совғалар учун ҳам раҳмат, -дейди 65 ёшли онахон қўлларини дуога очиб.

ИИББ Ахборот хизмати

Report Page