NEWS

NEWS


«Ўлмас полк» марши ташкилотчилари уни 9 май, ғалаба кунида Россия шаҳарларида ўтказишдан бош тортдилар.


Ҳаракат матбуот котиби Олга Байбулованинг «Интерфакс»га тушунтиришича, акция «анъанавий формати»ни кенгайтириш ва «Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари хотирасига кун бўйи ҳурмат бажо келтиришга» қарор қилинган.

«Россиянинг ўлмас полки» ҳаракати марказий штаби ҳамраиси, Давлат думаси депутати Елена Цунаева РИА «Новости»га «турли хил форматлардан фойдаланиш» қарори хавфсизлик нуқтайи назаридан қабул қилинганига аниқлик киритди.

Аввалроқ Россияда икки вилоят 9 май кунига белгиланган парадни бекор қилганди.

Курскда хавфсизлик нуқтайи назаридан 9 май кунидаги ҳарбий парад бекор қилинди, деб хабар берди Курск вилояти губернатори Роман Старовойт. У бу терроризмга қарши курашни кучайтиришга қарор қилган минтақавий штабнинг позицияси билан боғлиқлигини айтди. «Ушбу қарорни инобатга олган ҳолда, биз 9 май куни ҳарбий парад ўтказмасликка қарор қилдик», деди Старовойт 10 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда.

Шунингдек, Белгород вилоятида 9 май кунги парад бекор қилинди. Губернатор Вячеслав Гладков буни «душманни қўзғатишни» истамаслиги билан изоҳлади. «Белгород марказида катта миқдорда техника ва ҳарбий хизматчилар тўпланса, бу душманни қўшимча ҳаракатларга қўзғатиши мумкин, шунинг учун парад ўтказилмайди», деди у.

Report Page