​​Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишончли бошқарувга берилади

​​Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишончли бошқарувга берилади

🌐OLTIARIQ_TV

.

@OLTIARIQ_TV

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни нефть-газ ҳамда кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Хабар беришларича, 2019 йилги Инвестиция дастурига нефть-газ соҳаси бўйича умумий қиймати 27,8 миллиард долларлик 26 та лойиҳа, кимё саноати бўйича эса умумий қиймати 8 миллиард долларлик 33 та лойиҳа киритилган (кимё саноати бўйича 4 та лойиҳа 2019 йил охиригача ишга тушиши кўзда тутилган).

Хабар беришларича, Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда шундай кўрсатмалар берган:

▪️«Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш» лойиҳаси бўйича «Газпромбанк»нинг 300 миллион долларлик кредитини жалб қилиш;

▪️Муборак газни қайта ишлаш заводи, «Шўртаннефтгаз» ва «Газлинефтгаз» корхоналарида амалга ошириладиган лойиҳаларга талаб этиладиган маблағларни Ўзбекистоннинг еврооблигациялари ҳисобидан молиялаштириш;


▪️«Ўзбекнефтегаз» тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тарифларни бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини инвесторларнинг ишончли бошқарувига беришни назарда тутиш;

▪️Қўқон суперфосфат заводи, Қўнғирот сода заводи бўйича хорижий ҳамкорлар билан келишувларга эришиш, Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид заводини барпо этиш бўйича инвесторларни аниқлаш.

Report Page