Навоий

Навоий


Ўзбекистондаги биринчи АЭС Навоий яқинида қурилади

9 октябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида МАГАТЕ, «Росатом», «Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, ядро энергетикаси соҳаси экспертлари, олимлари ва мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистонда қуриладиган илк Атом электр станцияси ҳақида маълумот берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги «Дарё»га хабар берди.


Фото: AFP

Сентябрь ойининг бошида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонда Россия лойиҳаси бўйича атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолаганди.

Июнь ойида «Ўзбекэнерго» вакили АЭС қурилиши учун бутун мамлакат бўйлаб 10 га яқин майдон кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

«Ўзатом»нинг «Дарё»га маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтади. АЭС Навоий яқинида қурилади.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 18–19 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.


Report Page