МУХАББАТ

МУХАББАТ

Elifshafaqli

💁 Расулуллоҳга мухаббат! Покистонлик бир олим одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун ташқарига чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб уни қорнини тўйдириб унинг кимлиги хақида сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни тўйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага: - Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, ҳам мен сенга илм ўқитаман, -дейди. Бола хурсанд бўлади, лекин онасидан рухсат олиши кераклигини айтади. Улар бирга боланинг онасини олдига боришади. Она жуда чарчаган эди, лекин олимни таклифини эшитиб жуда хурсанд бўлади. Боласининг кўча куйда дайдиб юрмаслиги, уст боши бутун бўлиши ва ҳам дин илмини ўқиб олим бўлиши уни хурсанд қилган эди. Қайтишга яқин бола олимни олдига келиб сўради: - Покистонда ўйинчоқлар борми? - Ҳа бор - У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?. - Ҳа бор. - У ерда мени янги кийимларим бўладими? - Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан. Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола олимни олдига келиб яна сўради: - У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зангори гумбазлари борми? - Йўқ, бизда бу йўқ, шунинг учун мен Мадинага келдимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун. Бола жим булди, ўйланди ва айтдики: - Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, лекин мен сиз билан боролмайман! Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни равзаларини эвазига болага берадигон нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди: - Ё Роббим, ўзинг менга мустахкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат бергин. 👉🏻 @ayol_hikoyalar 👈

Report Page