Мирзаобод туманидаги Янги Ўзбекистон маҳалласида радиоузел фаолияти йўлга қўйилди

Мирзаобод туманидаги Янги Ўзбекистон маҳалласида радиоузел фаолияти йўлга қўйилди

@mirzaobod_xabarlari
Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Мирзаобод туманидаги Янги Ўзбекистон маҳалласида Сирдарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 23 ноябрдаги №1/037792-сонли топшириқ хатига асосан аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини тушунтириб бориш, уларда дахлдорлик туйғусини ошириш мақсадида янги радиоузел фаолияти йўлга қўйилди.

Бу ўз ўрнида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширибгина қолмай уларга берилаётган имконият ва имтиёзлардан хабардор қилади. 

Шунингдек, маҳалладаги истеъдодли инсонларнинг ижодидан баҳраманд этиб, маданий дам олишларига ҳам хисса қўшиши шубҳасиз. Айтиб ўтиш жоизки, Янги радиоузелда биринчи эшиттиришни Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш. Жумабоева олиб борди.


Мирзаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.


Report Page