8 декабрь – "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан Мирзаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди.

8 декабрь – "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан Мирзаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди.

@mirzaobod_xabarlari

Бош қомусимизнинг ҳар бир моддасида миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимиз манфаатлари акс этган. Бош қомусимизни ўрганиш, унинг моддаларини ўз ҳаётига тадбиқ этиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ташкилот, муассаса ва корхона раҳбарлари ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

Мирзаобод туман ҳоеимлиги
Мирзаобод туман ҳокимлиги


Тадбирда Мирзаобод тумани ҳокими ўринбосари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 28 йил тўлиши муносабати билан барчани самимий табриклади. 


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, туман 6-сонли Болалар мусиқа ва саньат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган расмлар кўргазмаси ва маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

Мирзаобод туман ҳокмлиги
Мирзаобод туман ҳокимлиги

Бош қомусимизнинг 28 йиллик байрами, туманимиз бўйлаб кенг нишонланиши давом этмоқда..


Мирзаобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page