"Шунқорлар" харбий спорт мусобақаси бўлиб ўтди

"Шунқорлар" харбий спорт мусобақаси бўлиб ўтди

@mirzaobod_xabarlari
Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти 2021 йилнинг  4-ноябрь кунида "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллиги муносабати билан Мрзаобод туман Ўқув спорт техника клуби ҳудудида Гулистон шаҳар 86528-харбий қисм Миллий гвардия харбий-хизматчилари, Мирзаобод туман Халқ таълимига қарашли бўлган 33-сонли мактаб ўқувчиларининг “Учқун” номли жамоаси ҳамда 19-сонли мактаб ўқувчиларининг “Лочин” жамоаси ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Шунқорлар” харбий спорт мусобақаси ўтказилди. 

Тадбирни Мирзаобод туман Халқ таълими Жисмоний тарбия спорт ишлари бўлими бошлиғи Алишер Норқулов очиб берди. Мусобақа шартларига кўра; сафда кўргазмали юриш, 100 метрга югуриш, арқон тортиш асосида беллашув бўлиб ўтди.Тадбир Гулистон шаҳар 86528-харбий қисм Миллий гвардия харбий-хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишларни намойиш этиш билан бошланди. Мусобақа юқори савияда ташкил этилган бўлиб, хакамлар томонидан адолатли баҳолаб борилди.

 Муросасиз кечган мусобақа якуний натижаларига кўра 19- сонли умумий ўрта-таълим мактаби “Лочин” жамоаси 1- ўринни,

 33- сонли умумий ўрта-таълим мактаби “Учқун” жамоаси 2- ўринни, 

 Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Мусобақада ғолиб бўлган жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Мирзаобод туман Ўқув спорт техника клуби томонидан, кубок, медал, дипломлар, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.


Мирзаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.


Report Page