Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсига Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюсига Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев муносабат билдирди

@mirzaobod_xabarlari

1234, [27.08.21 20:37]

Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири билан «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» номли сухбатида Ўз юртида озод ва эркин ҳаёт, адолатли жамият барпо этишдек улкан мақсадни ўз олдига қўйган ҳар қандай халқ, ҳар қандай миллат оғир, машаққатли ва мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтади деб ўз фикрларини билдирдилар. 

Ҳақиқатдан ҳам ўтган 30 йил давр ичида юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлидаги тарихий ишлар амалга оширилди. Айниқса сўнгги 5 йилликда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар ва уларнинг бутун дунё томнидан ижобий баҳоланиб келинаётганлигида ҳам кўришимиз мумкин.  

Президентимиз сухбатда миллий тарихимизда уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримиз хақида сўз юритар экан, Ўзбекистон замини қадимда икки буюк уйғониш даврига – Биринчи (маърифий – IX-XII асрлар) ва Иккинчи (Темурийлар – XIV-XV асрлар) Ренессансга бешик бўлганлигини таъкидлайди. Шу билан бирга мамлакатимизда яна бир муҳим Уйғониш жараёни “Учинчи Ренессанс” халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантириб келаётганлигини билдирдилар.

5 йил олдин қабул қилинган "Ҳаракатлар стратегияси" нинг туб мазмун-моҳиятида ҳам Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек буюк вазифаларни стратегик мақсад қилиб қўйган. 

Ҳақиқатдан ҳам 5 йил олдин мамлакатимизда давлат ва ҳокимият идоралари халқ ҳаётидан узилиб қолган эди. Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган йил 2017 йилга мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб ном берилди. 

 Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Бугунги кун ҳокимларнинг иш жойи маҳалла бўлиб, фуқороларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш асосий вазифасига айланди.  

Давлат органлари аввало халқ учун хизмат қилиши керак деган тамойил кун тартибига чиқди. 

Мирзаобод тумани асосан аграр соҳага ихтисослашганлиги сабабли бир нарса фуқороларимиз ҳаётида жуда мухим нарса бўлди. Илгари сентябрь ойи келиши билан ҳамма фуқоролар, ижтимоий соха ташкилотлари ҳам, бошқа барча корхона ташкилотлар ҳам пахта теримига мажбуран сафарбар этиларди. Мана, уч йилдан буён улар бу машаққатдан қутулди. Туманимизда кластер тизими жорий этилди. Кластерда манфаатдорлик бўлганидан кейин хосилдорлик ҳам ошди.  

Президентимизнинг 2020 йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам Биринчи устувор вазифа этиб ижтимоий сиёсат белгиланди.

Президентимиз томонидан ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги ва ўзига хос тизими яратилди.

 Маҳаллалардаги оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” шакллантирилди.

Бу борада туманимизда ўтган 6 ой давомида эътироф этса арзийдиган ишлар амалга оширилди.  

Бу ўзгаришлар жамият тараққиётининг энг асосий сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. 

Яқинда 20 август куни Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотларида хам 7 та йўналишда тадбиркорлар учун тартиб-тамойиллар соддалаштирилди. Тадбиркорларга ўз фаолиятларини ривожлантиришлари учун турли имтиёзлар берилди. Жумладан субсидиялар ажратилиши, лицензия ва рухсатномалар 30 фоизга қисқартирилиши, солиқлардан имтиёзлар шулар жумласидандир. 

Президентимиз тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фуқаролар, халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўли- Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пировард мақсади эканлигини сухбат давомида ҳам айтиб ўтдилар. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилиш Ўзбекистон ташаббусининг халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланиши ҳам давлатимизнинг сиёсий ўрни ва нуфузини кўрсатиб турибди  

 Дунёда Янги Ўзбекистонга нисбатан ишонч руҳи ва мамлакатимиз билан ҳамкорликка интилиш тамойиллари кучайиб бормоқда.  

Президентмиз сухбатда биз раҳбарлар учун “Ҳар бир раҳбарнинг фаолият мезони – бу халқнинг орзу-умидларини ўзи учун асосий мақсад қилиб, уларни изчиллик билан рўёбга чиқаришдан иборат” деган тамоилни илгари сурдилар. 

Ҳозирги кунда одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этишга алоҳида эътибор беряпмиз. Хафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратганмиз. Бундан ташқари, мавжуд 17 та маҳаллада ҳам кунлик қабуллар ўтказиш тизими йўлга қўйилган. 

 Ёшлар билан ҳам хафтада бир марта учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Туманда “Ёшлар дафтари” га 2089 нафар ишсиз ёшлар киритилган бўлса, ярим йилликда 1950 нафарини субсидия бериш, ер ажратиш, кередит ажратиш доимий ва жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланишига эришилди.  

Бундан ташқари бу йил олий таълимни тамомлаб келаётган 143 нафар ёшларни муносиб иш ўринларига жойлаштиришни ҳам олдимизга асосий мақсад қилиб олганмиз. 

 Туманда мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилда 25 фоиз эди, Бугунги кунга келиб, 75 фоизга етган бўлса, йил якунига қадар 80 фоизга етказишни режалаштирганмиз. Зеро, учинчи ренессанс пойдевори оилада ва мактабгача таълим тизимида мустаҳкам қўйилади.


Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page