VI-чақириқ Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди

VI-чақириқ Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди


June 01, 2021

Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Жорий йилнинг 1- июнь куни Мирзаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Мирзаобод туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича мутасадди раҳбарлар томонидан ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан хисоботлари тўғрисида. 

2.Мирзаобод туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар юзасидан муаммоларнинг секторлар ва мутассади идоралар томонидан ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Зияевнинг 2021 йил 1 чорак якуни бўйича ахбороти тўғрисида.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Мирзаобод туман ҳокимлиги
Мирзаобод тумани ҳокимлиги


Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Мирзаобод тумани ҳокимлиги

сессияда масъул раҳбарларнинг депутатларга берган ҳисоботлари ва кун тартибидаги масалалар юзасидан тақдим қилинган қарор лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан муҳокамалар асосида тасдиқланди.

Сессия якунида Мирзаобод туманидаги ижтимоий рўйҳатларда турадиган фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, тадбиркорлик ва касаначиликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга мутасадди раҳбарлар томонидан батафсил жавоблар берилди.


Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.









Report Page