ДАЛАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН.

ДАЛАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН.

@mirzaobod_xabarlari
Мирзаобод тумани ҳокимлиги

"Мирзаобод универсал трайд кластер" МЧЖ да суғориладиган майдонлар 18,7 минг гектарни ташкил қилади. Баҳорги экиш ишлари бошлангунча далаларда ички ер ариқ ва бетон ариқларнинг тозалаш, лоток ариқларни ишчи ҳолатига келтириш ишлари якунланди. Яъни 457 км лоток тармоғида 2629 дона лотоклар ишчи ҳолатига келтирилди. 644 дона лотоклар алмаштирилди. Хўжаликлараро зовурлар тармоғида ҳам таъмирлаш- тиклаш ишлари олиб борилди. Шунингдек МТП ларда жамланган 100 та чопиқ трактори, 101 дона культиватор, 46 дона чигит экиш сеялькаси, 1215 дона тишли борана, 39 дона пуркагичлар таъмирланиб, мавсумга деярли тайёр ҳолга келтирилди. 

Мирзаобод тумани ҳокимлиги

7 дона( 1 дона класс, 6 дона кейс) комбайнларида таъмирлаш ишлари давом этаяпти. Марказий таъмирлаш устахоналарида темирчилик, токар, пайвандлаш цехларида иш ташкил қилинган. Механизатор ва операторлар учун иссиқ овқат ташкил қилинган ва махсус кийим- бош билан таъминланган. Ишни тизимли ташкил қилиш ва инсон омилига эътибор, замонавий техникалардан самарали фойдаланиш хисобига 2018 йилда 3970 гектар, 2019 йилда 1799 гектар узоқ йиллардан буён сурункали равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экилмасдан келган (фойдаланишдан чиқиб кетган ҳамда мелиоратив ҳолати ёмонлашган экин ерларни қайта ўзлаштирилиши ҳисобига ҳозирда 521 гектар ер майдони қўшимча фойдаланишга киритилди. Ерларни холатини яхшилаш асосан мелиоратив ишларни амалга ошириш, чуқур юмшатиш (рихления), лазерли текислаш ҳисобига амалга оширилмоқда. 

Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Кластер тизимининг афзалликлари шундан иборатки, ерга ва инсон омилига муносабат ўзгарди. Замонавий технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилди. 2 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланди.Бугунги кунда парваришланаётган 4500 гектар ғалла майдонлари тўлиқ туплаш фазасида ривожланмоқда.

Ғалла майдонларининг ҳар гектарига 200 килограмдан азотли ва фосфорли минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб, 80 фоиз найчалаган майдонга 200 кг дан 2-азотли ўғит берилди. 2 марта тўлиқ суғорилди. 

Бундан ташқари туманда пахтачилик йўналиши тўлиқ кластер тизимига ўтди. Зеро, тизим туманнинг қолоқлик ботқоғидан олиб чиқа олди.

Туман худудидаги 35 гектарлик бўз ерда ташкил қилинган замонавий иссиқхоналарда ишлаётган 450 нафардан ошиқ йигит- қизлар муҳандис Куртосмонов Усмон аканинг айтишича, янгича иш услубларини, компьютерлаштирилган тизимни осонгина ўзлаштириб олган.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Ойлик маошимиз тўлалигича оилага боради, чунки ишга келиб кетишимизга транспорт воситаси ажратилган, тушлик иссиқ овқатимиз тайёр, шундай замонавий ишхонада ишлаётганимиздан хурсандмиз деди биз билан сухбатда иссиқхона ишчилари Наргиза Бойнозова, Муаттар Рахимова ва Малика Хакимовалар.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Туманимизда пахта, ғалладан ташқари етиштирилган мева- сабзавот маҳсулотлари Қозоқистон, Украина, Туркманистон, Россия каби 20 га яқин хорижий давлатларга экспорт қилиниб, унинг географияси кенгайиб боришида ҳам "Мирзаобод универсал трайд кластер" МЧЖ даги фидоийларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Иссиқхоналарда хозирда бақлажон, булғор қалампирлари етиштирилиб хорижий давлатларга экспорт қилинаяпти. Етиштирилаётган қулупнайлар эса, ҳозирча ички бозорни таъминламоқда, келгусида бу борадаги ишларимизни ҳам такомиллаштирмоқчимиз лимончилик ва қулупнай етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналаримизда етиштирилган махсулотлар келгусида Хитой ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади- деди ушбу иссиқхонанинг раҳбари Даврон  Шертаев. Ха, буерда ҳам далалардаги, боғлардаги каби иш тартибида ва ишга малакали ёндашувчи мутахассис аграномларнинг жалб этилганидан эртанги бугунгиданда ёруғроқ истиқбол, бўй кўрсатиб турибди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Кун бўйи малакали ишбилармон одамлар, инженер, боғбон, бободеҳқон ва мироблар билан сухбатлашиб уларнинг янгича иш услублари, режа ва янги ғояларини, уларга ишлаш учун яратилган шароитлар ҳақидаги хурсанд бўлиб айтганларини ёзиб олавериб иш дафтарим тўлиб кетди. Бу ердаги фидоий инсонларда ёшлар учун ибратли мактаб шаклланганлигини гувоҳи бўлдим.Бу таасуротларни битта мақолага жойлаб бўлмайди. Ишбилармон одамлар ёнгинамизда, уларнинг фикрларини ёшларга етказиш йўлларини чамалаб ва бу мавзуда яна қалам тебратишни кўнглимга тугиб қош қорайганда уйимга етиб келдим.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page