Мулоқот самарали бўлди

Мулоқот самарали бўлди

E@mirzaobod_xabarlari
Мирзаобод туман ҳокимлиги

Бугун 26 февралъ куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали раҳбарининг корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган 21-30 ёшдаги ходимлар билан учрашуви ўтказилди.

Мирзаобод туман ҳокимлиги
Мирзаобод туман ҳокимлиги

Тадбирда ташкилот ва корхоналардан ўттиздан ортиқ ёш ходимлар иштирок этишди. Учрашувда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали раҳбари О.Мавлонбердиев ёшларни лавозимларга тайинланишларидаги мухим омиллар ҳақида гапириб ўтди.Бугунги кунда лавозимлар талаблари шаффофлиги фақат билим ва малака талаблари устуворлиги ҳақида тушунтириш берар экан, юртбошимизнинг ёшларга яратиб бераётган шарт шароитларидан самарали фойдаланиш кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, ҳар бир инсон жамиятда ўз ўрнини топиши учун замонавий билим ва доимо ўз устида ишлаши зарурлиги ҳақидаги видеороликлар ҳам намойиш этилди. Ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб одилар.Ўзаро мулоқот жуда самимий ва кўнгилли ўтди.

Мирзаобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page