Mr

Mr

Mirkomilov_M

Ўқинг қизиқ.

Марказий Осиёда биринчи автомобиль харид қилган Миркомилбой ким бўлган?


Миркомилбой Мирмўминбоев ҳожи – андижонлик бой савдогар. У 1866-йили Андижон шаҳрида бой савдогар оиласида дунёга келган. Саноатчи, йирик ер-мулк эгаси, савдогар, жадидларнинг ҳомийси, бунёдкор шахс сифатида маълум ва машҳурдир. Шу боис ҳам бу ажойиб шахснинг эл-юрт манфаати йўлида қилган ишлари ҳали-ҳануз ватандошларимиз хотирасида сақланиб келмоқда.


Миркомилбойнинг ҳаёт йўли ва қилган саховатли ишлари ҳақида халқ орасида турли гаплар юради. Аслида у қандай шахс бўлгани ва нима ишлар қилгани ҳақида Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Рустам Шамсутдиновнинг Миркомилбой тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий Архивида сақланаётган материалларини таҳлил қилиб тўплаган маълумотларига асослансак, хато қилмаган бўламиз ва бор ҳақиқатни билиб оламиз.


300 та дўкон, 5 та завод…


Мақоламиз қаҳрамонининг шахсий бойлиги ўша пайтда 15 миллион рублга яқин бўлиб, асосий савдо муомалаларини чет эллардаги йирик «Ака-ука Шлосберг», «Кноп», «Ака-ука Степпун», «Москва ҳисоб банки», «Рус-Хитой банки», «Рус-Осиё банки» ва бошқа савдо-сотиқ фирмалари ва банклари билан олиб борган катта мулкдор бўлган. Унинг қарамоғидаги бойлик ҳақида 1913 йил уезд бошлиғига берилган маълумотга кўра, Миркомилбойнинг 380 минг сўм нархга эга 5 та йирик заводи, 500 минг сўмлик 3 та сарой-растаси (Андижонда 2 та, Қўқонда 1 та), Андижон бозорида нархи 1 000 000 сўм бўлган 300 та дўкони, ҳаммомлар, уйлар, йирик мевали боғлар, турли корхоналарнинг акциялари, қимматли қоғозлар ва нақд пуллари бўлган.


Шундай улкан мулк соҳиби бўлишига қарамай, Миркомилбой ўз замонасининг миллатпарвар кишиси бўлган. У Ватанни озод қиёфада кўришни орзу қилган ва ана шу йўлда курашган. Унинг бу фаолияти ва кураши чор Россияси мустамлакачиларининг нафрат ва ғазабини уйғотган эди. Шу боис унга қарши доимий равишда тазйиқ, таъқиб олиб борилган. Ҳар бир қадами, хатти-ҳаракати чор маъмурлари кузатувида бўлган. 1911 йилда Туркистон район муҳофаза бўлими ўзининг махсус ишлар бўйича ҳисоб рўйхатига Миркомилбой Мирмўминбоевни ҳам тиркаб қўйган. Унга олинган анкетада Миркомилбойнинг 52 ёшдалиги, машҳур миллионер, пахта заводлари эгаси, мусулмон, Андижон шаҳриданлиги кўрсатилган. Анкетанинг орқа бетига Андижон уезди бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполконик Ивановнинг 1911 йил 3 майда ўзининг Фарғона вилояти ҳарбий губернатори номига йўллаган 133-сонли хати илова қилиниб, Туркистон район муҳофаза бўлими бошлиғига йўллаган 136-сонли хати қайд этилган.


Дўконлардан тушган маблағ таълим соҳасига йўналтирилган


Андижон уезди собиқ бошлиғи, подполковник Иванов Миркомилнинг кўчадаги номаъқулчиликлари учун 14 кунга ҳибсга олишга топшириқ беради, бироқ у қамоққа олингунга қадар яшириниб, арз билан Фарғона ҳарбий губернатори Гиппиус ҳузурига келади. Бу иш бўйича тинтув ўтказиш махсус топшириқлар бўйича чиновник Крошковга топширилади. Якунда подполковник Ивановнинг Миркомилбойни қамоққа олиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, ўзи лавозимини тарк этишга мажбур бўлади. Унинг ўрнига уезд бошлиғи этиб, полковник ­

Ю.А.Бржезицкий тайинланади. Энг муҳими, янги бошлиқ Андижондаги маданий қурилиш, ободончиликка оид ишларни қўллаб-қувватлайди.


Миркомилбой 1913 йил 18 сентябрда Ю.А.Бржезицкийга ариза топширган эди. Унда мана бу сатрлар битилган:


«Ўз она шаҳрим Андижоннинг маданий ривожланиши ва батамом тартибсиз аҳволда бўлган Гултепа майдонига маданий кўриниш бериш, майдон ҳам шаҳар кўрки бўлсин, ҳам аҳоли фойдалана олсин деб, мен Миркомил Мирмўминбоев ўз ҳисобимдан Андижон шаҳрига тортиқ сифатида қуйидаги иншоотларни қуришни ўз зиммамга оламан:


1. Турли миллат вакиллари эркак ва аёлларга мўлжалланган, қирқ ўринли намунали шифохона. Унда қуйидаги бўлимлар мавжуд бўлади: а) жарроҳлик; б)туғруқхона; в) ички касалликлар; г)секцион камералар ва мурда сақлаш учун ертўла; д) дезинфекцион камера ҳамда шифохона бошлиқлари, ходимлари ва турли хизматчилар учун махсус бино; е) шифохона биносини марказий иситиш бўлими ҳамда сувларни биологик тозалаш хизмати.


2.


Report Page