Тўра Боболов Москвада мамлакатимизнинг Россиядаги элчиси билан учрашди

Тўра Боболов Москвада мамлакатимизнинг Россиядаги элчиси билан учрашди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Москвага ташрифи чоғида мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботир Асадов билан учрашди.

Т.Боболов ҳамда Б.Асадов ўртасида тор доирада бўлиб ўтган мулоқот чоғида Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирск вилояти ва Москва шаҳрига ишчи ташрифи ҳудудлараро ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият ва икки томон учун манфаатли бўлганлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида Сурхондарё вилояти ҳамда Россия ҳудудлари ўртасидаги турли йўналишлар бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Маълумот учун: Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Тошкентда 45 та чет эл элчихоналари, 8 та фахрий консуллар, 19 та халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, 18 та хорижий халқаро ҳукуматлараро ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, 1 та дипломатик мақомга эга савдо ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг 55 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд.

Хусусан, Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси, Новосибирск, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Владивосток, Қозон ва Ростов-Донда эса консуллик муассасалари фаолият юритмоқда. Россияда халқ ва ватандошлар билан мулоқотни ривожлантириш, у ердаги ўзбекистонликларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, дўстона алоқаларни фаоллаштиришда ушбу муассасаларнинг ўрни беқиёс.


Report Page