Mo'M

Mo'M

201
$$$$$

HH

Gif

D......Mo'M 201°......

MatematiklarApril 26, 2018

Бир йигит уйланди. Янги куёвни табриклаш учун отаси ташриф буюрди. Яхши тилакларни билдириб бўлгач, ўғлига қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди.  Ўғил, қалм топгани, аксига олиб ўчирғич йўқ  эканлигини  айтди.   Ота ҳеч иккилнамай,   "Бор,  ўчирғич   сотиб   ол ўғлим!" деб буюрди.   Ўғил     бироз таажжубланди-ю, отасин гапин икки қилмай, дарҳол   энг   яқин    дўкондан ўчирғич ҳарид қилиб келди. - Мана отажон, қалам ва ўчирғич -  Ота қўлига бир қоғозни тутқазиб  "Ёз!" деди.

- Ўғил: Нима деб ёзай?

- Ота: Истаганингни ёз ўғлим!

Ўғил ҳаёлига келган биринчи сўзни оппоқ қоғозга жойлади. "Эндичи? Энди нима қилай?"

- Ота: Ўчириб юбор!

Ўғил  ўзич ҳаёлидан бошқа нарсани ёзишим керакдир балким - деган ўйни ўтказиб,  ёзганини ўчирди, - Энди нима қилай? -

- Ота: Ёз ўғилим!

- Ўғил: Нима деб ёзай?

- Ота: Истаганингни ёз!

- Ўғил: Мана, кўрингчи ёздим.

- Ота: Ўчириб юбор!

- Ўғил: Ўчирдим.

- Ота: Ёз!

- Ўғил: Нега ахир?!  Ёзишга буюрябсиз, сўнг ўчиришга!

- Ота: Ёз, ўғлим!

- Ўғил: Балки нимани ёзишимни хоҳлаётганингизни айтарсиз отажон?

- Ота: Истаганингни ёз!

- Ўғил: Бунисичи кўринг, маъқулми?

- Ота: Ўчириб юбор! 

- Ўғил: Тушуна олмадим. Биламан, ҳеч нимани беҳудага бажартирмагансиз. Аммо, бунинг ҳикмати не эканлигини англай олмадим отажон! Илгарилари, бирор ишга буюрсангиз,  ўша ишнинг ҳикматини сезгандай бўлар эдим. Илтимос, ўргатинг. Не сир синоъат? Қандай ҳикмат ёзиб ўчиришда?

- Ота: Қўлингдаги қоғоз ҳамон оппоқми?

- Ўғил: Ҳа-ҳа, ҳеч бир ёзганимни қолдирмадингиз, барчасини ўчириб юбордим. Қоғоз ҳали-ҳамон оппоқ турибди!

- Ўғлим: Яхшилаб тингла мени!  Турмуш қургандан сўнг, эрни ҳам аёлни ҳам қўлида ўчирғичи бўлиши лозим. Бирор хатоликка йўл қўйилса, ўчира билишинг даркор. Келинни ҳам ўчирғичи бўлиши лозим. Ҳар йўл қўйилган хатони ўчириб борсин. Шунда ҳаётингиз оқ қоғоздай соф бўлади!!!









Report Page