Мобиль алоқа хизматларини такомиллаштириш таклиф қилинди

Мобиль алоқа хизматларини такомиллаштириш таклиф қилинди

Kun.uz
Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мобиль алоқа хизматларини такомиллаштириш ҳақида мурожаат пайдо бўлди.

“Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мобиль алоқа хизматларини такомиллаштириш зарур. Бунинг учун барча мобиль компаниялар ўзаро алоқада ишлашлари талаб этилади. Яъни бир мобиль компания мижози ўз балансидаги СМС, интернет трафик ва дақиқаларни бошқа мобиль компания мижози ҳисобига ўтказа олиш имкониятини яратиш керак”, - дейилади матнда.

Ушбу қулайлик республика бўйлаб жорий этилса, абонентлар, мобиль компаниялар ва давлатга ҳам бирдек фойда бўлади. Мазкур хизматдан фойдаланиш пуллик асосда бўлиб, кўплаб абонентларни ўзига жалб этади.

“Фуқароларга кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида мобиль компаниялар томонидан кўрсатиладиган хизматларни интеграциялаштиришни таклиф қиламиз”, - дейилади мурожаатда.

Report Page