Mmmm

Mmmm


Янгийўлдаги даҳшатли фожиа: 14 ёшли бола ўлди, 19 ёшли бола эса оёғидан айрилиши мумкин

Кирманг / Биласизми? / Юртимизда

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 1 январь куни Файзиобод маҳалласида яшовчи А.Ю.нинг уйи ҳовлисида жиянлари 14 ёшли С.М. ва 19 ёшли Ш.Б.лар қўлбола усулда пиротехник воситасини тайёрлаётганларида чақнаш содир бўлгани ва улар жароҳат олиб касалхонага ётқизилгани ҳақида ИИВ хабар тарқатганди.

14 ёшли С.М. касалхонада вафот этган. Портлаш шу даражада кучли бўлганки, боланинг қўл-оёқлари сочилиб кетган.

У оиласида биргина ўғил фарзанд эди. Онаси болани тоғасига қолдириб, Туркияга ишлашга кетган бўлган.

Ҳодиса оқибатида 19 ёшли Ш.Б. ҳам жиддий жароҳат олган. У Янгийул шаҳридаги касалхонанинг шошилинч реанимация бўлимига ётқизилган. Шифокорлар унинг ўнг оёғи тўпиғидан кесилиши мумкин дейишмоқда. Маълум бўлишича, Тошкентдан ҳам мутахассислар жалб қилинган. Коллежни тамомлаган Ш.Б. яқинда ҳарбий хизматга чақирув олган эди

Бу мудҳиш ҳодиса қандай содир бўлди?

Болалар ўт ўчириш мосламаси (огнетушитель) ичига турли моддаларни солиб, қўлбола усулда пиротехник воситаси тайёрламоқчи бўлишган. 22 яшар тоға ҳам бу хавфли машғулот га монелик қилмаган. Тахмин қилинишича, уларга гугурт ёқишга жой қолдирмабсизлар деб айнан у қонли кўрсатма берган. Ўсмир огнетушитель ичини ўзи тўлдирган портловчи моддалардан бўшатмасдан, дрель билан тешишга уринган. Улар бу бомба ни маҳалладан оқиб ўтадиган Жунариқ каналида портлатишмоқчи эди.

8-синф ўқувчиси ўт ўчириш мосламасини тешаётганида учқун чиқиб, портлаб кетади. Бу вақтда 19 ёшли Ш.Б. узоқроқда, эшик олдида бўлган ва шу туфайли омон қолган.

Report Page