СИРДАРЁДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ САЙЛАНДИ

СИРДАРЁДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ САЙЛАНДИ

https://t.me/yoshlarishlariagentligi_sirdaryo
фото: Анвар Туйчиев

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилганидан сўнг кўпчилик ёшлар иттифоқининг тақдири билан қизиқди. Ҳаттоки, иттифоқ фаолияти тугатилгани ҳақида ҳукм чиқарганлар ҳам бўлди. Аммо… Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тугатилмади. Аксинча, унинг тизими янада такомиллашди. Асосийси, икки ташкилот эндиликда ҳамкорликда фаолият олиб боради. Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раисини сайлаш учун кенгайтирилган Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Раис ким бўлганини биласизми? Эшитсангиз, хурсанд бўласиз, албатта.

фото: Анвар Туйчиев
фото: Анвар Туйчиев

Раис сифатида Сирдарё вилояти “Камалак” болалар ташкилоти раиси, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси Наргиза Ибадуллаевна Холбоева сайланди.

Расмда: Холбоева Наргиза Ибодуллаевна
Фото: Анвар Туйчиев

Сирдарёда Наргиза Холбоеванинг исмини эшитмаган ёш бўлмаса керак. Меҳрибон, фидойи, ташаббускор, талабчан, меҳнаткаш ва матонатли, сабр-бардошли бўлган Наргиза Холбоевани ҳамма ҳурмат қилади. Ўзининг камтарин ҳислатлари туфайли ҳам жамоатчилик орасида алоҳида эҳтиромга, эътиборга сазовор бўлган. Янги аёл раҳбарнинг меҳнатлари туфайли вилоят ёшлари Республика ва жаҳон миқёсида ютуқларга эришиб келяпти.

Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев

Наргиза Холбоева – яхши устоз, меҳрибон она, фидойи раҳбар, севимли рафиқа, маслаҳатгўй суҳбатдош, яхши дўст ҳисобланади. Яна битта жиҳатни айтиш керакки, у ҳақиқий психолог. Сабаби, ходимларнинг маслаҳатгўйига, ишонган дўстига, сирдошига айланган инсонни, албатта, яхши натижалар ва юксакликлар кутиб турибди.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари, Республика “Камалак” болалар ташкилоти раиси Индира Холдорова иштирок этиб, “Наргиза опа раисликка энг муносиб номзод. Сабаби, уларнинг меҳнатлари туфайли Сирдарё вилояти ёшлари катта натижаларга эришди ва эришяпти ҳам. Ўйлайманки, Наргиза Холбоева Иттифоқ раиси сифатида ҳам катта натижа ва марраларни эгаллайди”, -дея фикрларни билдирди.

Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Шавкат Зайниддинов эса, “Ёшлар иттифоқи раиси Наргизахон билан бирга ҳамкорликда ёшлар учун меҳнат қиламиз. Янги ғоялар асосида мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшамиз. Вилоятимиз ёшлари етакчиси, ҳурматли ҳамкасбим, фидойи ва меҳнаткаш Наргиза Холбоеванинг келгуси ишларига омад тилайман”,-дея йиғилишга якун ясади.

Биз Наргиза Холбоевага ишонамиз. Билдирилган ишонч, албатта, ўз самарасини беради.


Анвар ТУЙЧИЕВ

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси Ахборот ва медиа хизмати раҳбари.




Report Page