“Ёшлар парламенти”нинг Гулистон шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди.

“Ёшлар парламенти”нинг Гулистон шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди.

https://t.me/tuychiyev_uz
(фото Гулистон шаҳар Кенгаши)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг саралаш босқичидан ўтган номзодлар билан суҳбатлар ўтказиш ва якуний Гулистон шаҳар босқич ғолибларини аниқлаш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

(фото Гулистон шаҳар Кенгаши)

Йиғилишда Б.Асатов– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси, Маҳаллий Комиссия раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг Гулистон шаҳар Маҳаллий Комиссияси аъзолари, Сиёсий партияларнинг маҳаллий Кенгаши раислари иштирок этишди.

(фото Гулистон шаҳар Кенгаши)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 21-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”ни ташкил этиш бўйича битим имзоланди.

(фото Гулистон шаҳар Кенгаши)

Мазкур битим билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” Республика Комиссияси, Низоми, Регламенти, Ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

(фото Гулистон шаҳар Кенгаши)

Мазкур ҳужжатга кўра жорий йилнинг июль ойи давомида туман (шаҳар)ларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”гамуносиб номзодларни саралаш бўйича комиссиялар фаолияти йўлга қўйилиб, июль ойида саралаш босқичи ўтказилди.

(фото Гулистон шаҳар Кенгаши)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га аъзо бўлишга тумандаги 5 та сиёсий партиялардан жами 14 нафар ёшлар хужжат топшириб ҳар бир партиядан 1 нафардан номзодлар иккинчи босқич учун тавсиянома берилган эди.. Юқорида кўрсатилган номзодларни хар томонлама Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”маҳаллий комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиб, 1 нафар номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг Гулистон шаҳар вакилиги сифатида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Сирожидинов Мақсуд Ботиржон ўғли танлаб олинди.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар Кенгаши

Report Page