ПРОФЕССОР МАКТАБ БИТИРУВЧИСИНИНГ МАҚОЛАСИГА МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

ПРОФЕССОР МАКТАБ БИТИРУВЧИСИНИНГ МАҚОЛАСИГА МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

https://t.me/tuychiyev_uz
фото: Анвар Туйчиев

Куни кеча Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 15-мактабнинг битирувчиси Ёрқинжон Ҳайитбоевнинг “Ёшлар одам савдосига қарши!” мавзусидаги мақоласи “tuychiyev.uz”, “Sirdaryo24”, “Yangilanayotgan SIRDARYO”, “Sirdaryo xabarlari” расмий каналларида эълон қилинган эди.

Фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тоифадаги спикер, Республика “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Жамила Шермуҳамедова ушбу мақолани ўқиб, ўз муносабатларини билдирди. Қуйида профессорнинг фикрларини ўқийсиз.

фото: Анвар Туйчиев

“Бугунги кунда бутун оламни саросимага солган ва глобал масала ҳисобланган одам савдоси бўйича ўн биринчи синф ўқувчимиз, фарзандимизнинг фикрларини ўқиб, тўғриси, қойил қолдим ва ҳайратга тушдим. Ёрқинжон билан биринчи бор “Камалак”чиларга, етакчиларга семинар тренинг ўтказганимда танишган эдим. Ёнимга келиб, “Жамила опа, Сиздан ҳаёт дарси олсам бўладими? Менга устозлик қилинг. Бироз тўртликлар ёзиб тураман”, деб шеърларидан бир нечаларини менга берган эди. Ўқиб чиқиб, ижодкор болажонимнинг қалбидаги, руҳиятидаги кечинмаларни хаёлимда катта бир ирмоққа ўхшатган эдим. Ҳаётий, мантиқий ва фалсафий бўлган бу шеърлар менга жуда ёққан эди. Мана бир неча йилдирки, Ёрқинжонга фалсафадан устозлик қилиб келаман. Ҳамиша ёзган шеърлари, ҳикоялари, мақолалари билан танишиб, ўқиб, фикр ва мулоҳазаларимни бериб бораман. Бугунги мақолаларида баён қилинган, ҳозирги жараёнда бизнинг маънавиятимизга салбий иллатлар билан доғ тушираётган “Одам савдоси”ни бугунги коронавирус кўринишадаги вабо деб биламан. Мақолани ҳамма, етти ёшдан етмиш ёшгача ўқиб, инсоний хулоса чиқаришларини тавсия қиламан.

фото: Анвар Туйчиев

Ёшлар ташкилотларига бу мақолани, яъни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев фикрларини рисола шаклида чоп этишни, ҳаммага тарқатишни тавсия қиламан ва буни шарт деб ўйлайман. Бу кўпчиликка қўлланма сифатида ҳам фойдаланиш имкониятини яратади, деб ўйлайман.” 


https://t.me/tuychiyev_uz



Report Page