ЗАФАР ҚУЧДИНГ

ЗАФАР ҚУЧДИНГ

https://t.me/tuychiyev_uz
Зафар муборак Сирдарёлик миришкорлар!

Меҳнат қилар ҳалолликда, пешонада терлар билан,

Миришкори тил топишган она замин, ерлар билан,

Халқим мадҳинг куйламоқлик саодатдир шеърлар билан,

Хирмонига ризқи билан ғалла тўлган Сирдарёсан,

Мирзачўлнинг марвариди, бахти кулган Сирдарёсан.

Ҳур замонда кулиб яшар турли миллат, қардошимиз,

Улуғ йўлда меҳр билан мурувватдир йўлдошимиз,

Бизни қўллар ҳар соҳада ташаббускор юртбошимиз,

Хирмонига ризқи билан ғалла тўлган Сирдарёсан,

Ватан ичра мафтункорим Ватан бўлган Сирдарёсан.

Деҳқонлари меҳнат билан, шижоатни сақлаган халқ,

Доноликда бу ҳаётда ҳақиқатни ёқлаган халқ,

Садоқатда миллатимиз ишончини оқлаган халқ,

Хирмонига ризқи билан ғалла тўлган Сирдарёсан,

Мирзачўлнинг марвариди, бахти кулган Сирдарёсан.

Зафар қучдинг, ишонамиз, зафарларинг давом этгай,

Ғалабадан қувонамиз, минг шукрки, чарчоқ кетгай,

Шоирларинг то яшаркан, мадҳинг учун достон битгай,

Хирмонига ризқи билан ғалла тўлган Сирдарёсан,

Ўзбекистон ифтихори, бахти кулган Сирдарёсан!

Вилоят ёшлари номидан Ёрқинжон Ҳайитбоев


Анвар ТУЙЧИЕВ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси



Report Page