Бахтли болалик лойиҳаси Сирдарёда

Бахтли болалик лойиҳаси Сирдарёда

https://t.me/tuychiyev_uz
телеграм

Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод тумани Гулистон ва Янгиер шаҳрида эвакуацияда бўлган болалар учун 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё вилояти “Камалак” болалар ташкилоти томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят Прокуратураси ҳамда Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Бахтли болалик” лойиҳаси ташкил этилди.

Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев

Лойиҳа доирасида қувноқ, кўнгилочар беллашувлар ташкил қилиниб, нафақат, болалар балки, уларнинг ота-оналдари ҳам қамраб олинди. Эртак қаҳрамонлари кўринишидаги сардорлар болаларга олам-олам қувонч бағишлади. Ташкил этилган қувноқ беллашув ғолиблари маҳсус совғалар, яъни китоблар ва спорт анжомлари билан тақдирланишди.

телеграм
телеграм

Шу куннинг ўзида Сирдарё вилоятидаги барча туман (шаҳар)лардаги якка тартибда таълим оладиган ўқувчилар тарбияланадиган хонадонларга борилиб, вилоят “Камалак” болалар ташкилотининг эсдалик совғалари тақдим этилди. Шу бир қаторда Гулистон ва Сирдарё туманидаги маҳаллаларга эвакуация қилинган болажонлар учун ҳам байромона кайфият улашиш мақсадида ширинликлар ва эсдалик совғалари топширилди.

телеграм
телеграм
телеграм
телеграм
Фото: Анвар Туйчиев

Бир сўз билан айтганда, Сирдарё вилояти “Камалак” болалар ташкилоти “Болалар” кунини зўр ўтказишди...


Анвар ТУЙЧИЕВ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси



Report Page