ЎЙИНЧОҚЛАР КУТИЛМАГАН СОВҒА БЎЛДИ

ЎЙИНЧОҚЛАР КУТИЛМАГАН СОВҒА БЎЛДИ

https://t.me/tuychiyev_uz
Фото: Анвар Туйчиев

Сирдарё вилоятида юз берган Сардоба техноген ҳодисасидан сўнг, вилоятга турли ҳудудлардан саховат карвонлари оқими тўхтамай келди ва айни дамда ҳам саховатли инсонларнинг кети узилгани йўқ.

Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кенгаши раиси Баходир Зиявуддинов ўз жамоаси билан вилоятимизнинг Сирдарё ва Гулистон туманларига шахсан келиб, болаларга турли ўйинчоқларни, эвакуатция қилинган ва шу ўринда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда Кенгаш томонидан ёрдам берилиб, фаолиятини бошлаган тадбиркорлар томонидан тайёрланган юмшоқ ёстиқларни совға қилди.

Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев

Бу ҳам аслида халқимизга хос ва мос бўлган эзгуликдан биридир. Айниқса, ўйинчоқлар болалар учун ажойиб совға бўлди. Қолган маҳсулотлар учун эса, оила катталари дуога қўл очиб, саховатпеша инсонларни дуо қилиб қолишди.

Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев
Фото: Анвар Туйчиев

Чилонзор тумани ёшларига ва ёшлар етакчиси Баҳодир акага вилоятимиз ёшлари номидан миннатдорчилик билдирамиз.


Анвар ТУЙЧИЕВ

Ўзбекистон ёшлар иттифроқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси




Report Page