Инсон азиз - хотираси муқаддас

Инсон азиз - хотираси муқаддас

@tuychiyev_uz

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейининг раҳбарияти ва лицейнинг бир гуруҳ фаол ўқувчилари Сирдарё тумани Зиёкор маҳалласида яшовчи Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Шведенко Иван Иличнинг ҳонадонига ташриф буюрдилар.

Шведенко Иван Илич- 1925 йил 21 июнь куни Украина Республиксининг Николаев вилоятида таваллуд топган.

Ташриф давомида Шведенко Иван Иличга ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг табриги ўқиб эшиттирилди.

Лицейнинг 204-гуруҳ ўқувчиси Муҳаммадиева Камила ўзининг ижодига мансуб “Герои родины” номли шеърини айтиб берди. Шундан сўнг ўқувчилар жўрлигида 301-гуруҳ ўқувчиси Боялиев Жавоҳир ижросида “Катюша” қўшиғи ижро этилди. 

Иван Илич ўзининг ҳаёти, уруш йилларидаги қийинчиликлар, кўксини тўлдириб турган уруш йилларида кўрсатган қахрамонликлари учун тақдим этилган кўкрак нишонлари тарихи хақида лицей ўқувчилари билан ўртоқлашди.

Лицейнинг уқувчилари ва лицей раҳбарияти улуғ Ватан уруши қатнашчиси Шведенко Иван Иличга ўзларининг эсдалик совғаларини топширилди.

Ташриф сўнгида лицей ўқувчилари эсдалик расмга тушдилар.

Шведенко Иван Илич 1950 йилда Ўзбекистон келган ва 70 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаётганлиги, Ўзбекистон Иван Иличнинг ватана эканлигини такидлаб ўтди. У уруш йилларидан сўнг ўзбекистонга келиб қолганлигига ҳеч ҳам афсус чекмаслиги, аксинча бу унинг учун фаҳр эканлигини айтиб ўтди.

Ташриф сўнгида Шведенко Иван Илич томонидан лицей ўқувчилари, ўқитувчилари ва раҳбариятига ўзининг миннатдорчилигини, улрага келажакда ватан учун ҳизмат қиладиган инсон бўлишини, дунёда ҳеч ҳам уруш бўлмаслигини тилаб ҳайирлашди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчи, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида “Инсон қадри улуғ, ҳотира муқаддас” каби ғояларни шакиллантириш, тинчлик олий неъмат эканлигининг туб моғиятини англаб етишда.

Биз лицей ўқувчилари ташрифдан Ватанга садоқат, унга бўлган жонкуярлик, миллат ҳам дин ҳам ёш ҳам танламаслигини анлаб етдим.

Зеро Ватан ҳамда тинчлик ғоялари бир биридан ажралмас, чамбарчас боғлиқ туйғу эканлиги, Ватанни асраб авайлаш, қўриқлаш, тинчликни эса мустаҳкамлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини англаб етдик.


Хурсанова Моҳичехра


Report Page