ҚУДРАТЛИ КУЧ !

ҚУДРАТЛИ КУЧ !

@tuychiyev_uz
фото телеграм

 Сардоба сув омборида юз берган сув тошқини муносабати билан мендан кўнгил сўраган барча дўстларга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман. Ҳақиқатдан ҳам бугун Сирдарё аҳли учун ниҳоятда оғир кун бўлди. Она халқимиз топиб айтганидай, бу дунёда ҳатто қушнинг ҳам ини бузилмасин. Бу табиий офат минглаб сирдарёликларнинг уйини хонавайрон қилди. Аммо мен бугун ҳатто селдан ҳам, тошқиндан ҳам қудратлироқ бир кучни Ўзбекистон аҳлининг қиёфасида кўрдим. Ўзбекистон аҳлининг меҳр муҳаббатида, бир бирига аҳиллигида, ғамхўрлигида кўрдим. Ўзбекистон аҳли бугун бир мушт сингари бирлашди, бир бирига елка тутиб қудратли кучга айланди. Тўғон ўпирилган жойга бугуннинг ўзидаёқ минглаб бетон тўсиқлар қўйилди, минг тонналаб тош шағаллар тўкилди,узоқ яқиндан улкан харсангтошлар келтирилди. Минглаб автобуслар одамларни тинч ва бехавотир жойга ташиди. Минглаб одамлар ўз уйларидан ҳамшаҳарларига, ҳамқишлоқларига жой берди, ётоқхоналар, меҳмонхоналар эшиклари очилиб, энг яхши жойлардан саросимага тушган одамларни бағрига босди. Ушбу тошқиндан ҳамма соғ саломат, эсон омон чиқди. Ҳатто биронта одам хастахонага тушгани йўқ. Бу барчамиз учун энг катта ютуқ бўлди. Бош омон бўлса дўппи топилар деганидек, бошимиз, жонимиз омон экан, Ўзбекистондай юртимиз, ўзбекистонликлардай халқимиз бор экан, иншооллоҳ ҳеч ким оч қолиб кетмайди. Ҳамманинг уйи қайтадан тикланади, тез кунларда ҳамма ўзининг фаровон ва осойишта турмушига иншооллоҳ қайтади.

Шу ўринда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг эрта тонгдан келиб, барча сирдарёликларга далда бериб, таскин бериб, мен сизларнинг акаларингман, мен сизларнинг укаларингман, мен сизларга суянчиқман деб, ҳаммани бошини бириктириб, улкан қомондонлик салоҳияти билан ҳаммамизга бош қош бўлишлари, руҳиятимизни тоғдай кўтариб юборди. Раҳмат Сизга Муҳтарам Президент! Сиздай юртбошимиз бор экан, ўзбек халқининг юки ҳечқачон елкасида қолиб кетмайди.

Бизга ёрдам қўлини чўзган тошкентликлар, жиззахликлар, самарқандликлар, бухороликлар, хуллас барча ўзбекистонликлар Раҳмат Сизларга! Яхши кунлар иншооллоҳ жуда ҳам яқин!


Муҳаммад Исмоил



Report Page