Барчангизга Моҳи Рамазон муборак бўлсин! Оилангиздан тинчлик, хотиржамлик, бахт саодат аримасин.Илоҳо, ҳаммаларингизнинг хонадонларингизга Оллоҳ таолонинг баракот нури ёғилиб турсин, бахтларинг бутун, иқболларингиз зиёда бўлсин! 

Барчангизга Моҳи Рамазон муборак бўлсин! Оилангиздан тинчлик, хотиржамлик, бахт саодат аримасин.Илоҳо, ҳаммаларингизнинг хонадонларингизга Оллоҳ таолонинг баракот нури ёғилиб турсин, бахтларинг бутун, иқболларингиз зиёда бўлсин! 

@tuychiyev_uz
фото телеграм

Санъатимиз султони Хожи Шерали Жўраев барча сирдарёлик ака укалар,ёру биродарларни Моҳи Рамазон билан қутлаб, Халима Худойбердиева номидаги Ижод мактабига минглаб китоб совға қилиш ниятлари бор эканлигини билдирдилар. Бугунги кунда буюк ҳофиз Шерали Жўраев ўзининг “Юртимизга тинчлик бер, Оллохим” дея номланган янги қўшиғи клипини Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби жамоаси билан ҳамкорликда суратга туширмоқда. Жумладан, Муҳаммад Исмоилнинг онаси, Зулайҳо хожи она хонадонида, Зулҳаё Мингбоева, Зулфия Исмоилова, Неъматилло Бобожонов, Хонзодабегим, Меҳрибону Ахмадалиева, Ёркинова Гулбахорларнинг оилаларида тасвирга олиш ишлари давом этмоқда. Ушбу клип Рамазон ойининг ўзидаёқ тасвирга олиниб, Ер юзининг барча мамлакатларига тарқатилади. Бизга ҳамкорлик қўлини чўзгани учун, бизга ўз мурувватини аямай китоблар совға қилаётганлиги учун, мактабимиз аҳли шаънига билдирган яхши тилаклари учун Навоий мукофоти совриндори, Щзбекистон халк артисти, буюк ҳофиз хожи Шерали Жўраевга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Бахтимизга ҳамиша соғ омон бўлсинлар!  


МУХАММАД ИСМОИЛ,

Халима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби директори.



Report Page