“БАРАКАЛЛА, СИРДАРЁЛИКЛАР”,- ДЕБ ЮБОРАМИЗ. НЕГА?

“БАРАКАЛЛА, СИРДАРЁЛИКЛАР”,- ДЕБ ЮБОРАМИЗ. НЕГА?

https://t.me/tuychiyev_uz
фото Анвар Туйчиев

Сирдарёда ҳам “Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати” томонидан амалга оширлаётган ишлар таҳсинга сазовор. Ҳаракат томонидан қанча инсоннинг дилига шукр, хонадонига нур киргани ҳам мақтовли, албатта. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши учун "Ёшлар маркази"ни қураётган тадбиркор ҳам фаол. Тадбиркор Шерзод Вафоев томонидан 200 та хонодонни оталиқга олингани ва 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилгани сўзимизнинг исботидир.

фото Анвар Туйчиев

Сайхунобод туманида ҳам “Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати” бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда тадбиркор, вилоят Кенгаши депутати Шерзод Вафоевга қарашли “Бекзод-Шер” бирлашмаси Сайхунобод туманидаги “Сайхун планет” МЧЖ ҳамда “Бекзод-Шер” қурилиш сервис МЧЖ билан ҳамкорликда Сайхунобод туманида 100 та ва Сирдарё туманида 100 та ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган, ногирон ва ёлғиз кексалар холидан хабар олиниб, жами 200 та хонодонни оталиқга олинди.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

Ушбу “Бекзод-Шер” бирлашмаси 12 хил турдаги озиқ-овқат махсулотларини тарқатгани ҳам саховатнинг ёрқин кўринишидир. Хўш, Сайхунободда яхшиликлар бўлаётган бир паллада, Оқолтин туманида нима гаплар экан?

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

Оқолтин туманида фаолият олиб бораётган “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан Копмлекс ёшлар-мехнат гузари ташкил этиш йўналиши бўйича 740 млн.сўм имтиёзли кредит олган “Буюк Бек Бизнес group” МЧЖ рахбари Жабборов Бекзод Рустам ўғли хозирги карантин даврида коронавирусга қарши курашишда “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакатига ўз хиссасини қўшган холда кам таъминланган, турмуш тарзи оғир оилаларнинг 25 нафарига 11 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берди.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

 Шунингдек “ЛИДЕР ЭУРО АЗИЯ” масъулияти чекланган жамияти томонидан Оқолтин тумани “Кўркам диёр” МФЙ да истиқомат қилувчи турмуш тарзи оғир оилалардан 25 нафар оилани ўз қарамоғига олиб, 11 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берди. Ана шундай саховатпеша воҳадошларимиз бор экан, уларга қараб чин дилдан, “Баракалла, Сирдарёликлар” деб юборамиз.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев


фото Анвар Туйчиев

Албатта, бугун қилинаётган саховат эртага кўпи билан қайтиши тайин. Шундай экан, саховат каби бетакрор ҳислат халқимизни, ёшларни ҳеч қачон тарм этмасин.


Анвар ТУЙЧИЕВ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби





Report Page