СИРДАРЁДА БИРИНЧИ БОР ҲУЖЖАТЛАР ОНЛАЙН РАВИШДА САРАЛАНДИ.

СИРДАРЁДА БИРИНЧИ БОР ҲУЖЖАТЛАР ОНЛАЙН РАВИШДА САРАЛАНДИ.

https://t.me/tuychiyev_uz
фото Анвар Туйчиев

Қизиқ, бир йил олдин шу вақтлар чамаси Гулистон шаҳрида “Мард ўғлон” давлат мукофоти учун номзодларни саралаш бўйича суҳбатда ташкилотчи бўлиб юрардик. Буни қарангки, замонавий аср дегани рост гап.

Ёшлар иттифоқи карантин даврида ҳам ўз фаолиятини тўхтатгани, ёки олдинги фаолиятидан оқсагани йўқ. Бугун вилоятда бирдагина иккита лойиҳанинг ҳудудий саралаш босқичлари онлайн тарзида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ш.Зайнидиднов бошчилигида “Zoom” дастури орқали видео конференция ўтказилди.

фото Анвар Туйчиев

Дастлаб, вилоятга туман ва шаҳарлардан ўзини “Мард ўғлон” давлат мукофотига лойиқ деб билган 119 нафар номзодлар давлат мукофотига ҳужжатлар топширган. Туман (шаҳар) комиссияларига келиб тушган номзодлар ҳужжатлари 1-босқичи юқори савияда, очиқлик, шаффоф ҳамда адолатли ўтказилиб, 42 нафар номзодлар 2-босқич қилоят комиссиясига тақдим этилди ва вилоят комиссияси томонидан ҳар бир соҳа йўналиши бўйича ўрганилиб таклифлар берилди. Улар эса, юздан зиёд йигитлар орасидан намунали ва чиндан ҳам арзирли бўлган 19 нафар йигитни Республика комиссиясига тавсия этиш бўйича қарор қабул қилишди.

фото Анвар Туйчиев

Мукофотнинг имтиёзга уланиб кетишида ҳам гап кўп. Ахир, халқимиз ҳам тўйлар тўйларга улансин деб дуо қилишади-ку...

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлар бериш бўйича туман (шаҳар) комиссияларига жами 117  нафар фаол сардорлар, етакчи ва ходимлар хужжат топширишган.

Туман (шаҳар) босқичларидан ғолибликни қўлга киритган 27 нафар номзодларнинг хужжатлари Ҳудудий комиссияга етиб келди.

фото Анвар Туйчиев

Шу зайлда, бугун Сирдарёда ҳам “Мард ўғлон”лар, ҳам “Имтиёз” номзодлари сараланди. Эндиликда Республикага тақдим этиладиган 19 нафар “Мард ўғлон” ва 3 нафар “Имтиёз” номзодларига омад тилаб қоламиз. Қани кўрайликчи, бу йил Сирдарёнинг “Мард ўғлон”и-ю, имтиёз соҳиби ким бўлар экан...

Анвар ТУЙЧИЕВ

Ўзбекитон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби.




Report Page