Саховат вақт ёки шароит танламайди

Саховат вақт ёки шароит танламайди

https://t.me/tuychiyev_uz
фото Анвар Туйчиев

Сирдарё вилояти сўнги йилларда жадал ислоҳотлар амалга оширилишидан юксакликка интилаётган, ёшлардан тортиб, то кексаларга қадар "Ўзбекистон Ватаним маним" деб ёниб яшаётган, ҳаёт ҳақиқатини англаб етаётган вилоят, қадриятларга бой воҳадир. Зотан, Президентимизнинг "Сирдарё тажрибаси-садоқат намунаси", дея таъкидлаганликлари барча воҳадошларимизнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади. Айни синовли кунларда вилоят ёшлари ҳам қўл қовуштириб ўтиришгани йўқ. Олиб борилаётган хайрли тадбирлар, акция ва лойиҳалар хонадонларнинг бахтли яшашларида негиз вазифасини ўтамоқда.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси ҳамда Ёш фермерлар Кенгаши, вилоят Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Томорқа – даромад манбаи” шиори остида “Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати” аъзолари бугун вилоятимиздаги 55 нафар ёлғиз кексаларимиз, ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга 28050 та кўчатлар экилди.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

Жумладан, булғор қалампири, помидор, карам, қалампир, бақлажон кўчатлари ҳамда 2200 дона бодринг уруғи, 11 килограм кашнич ва укроп уруғлари сингари ўсимликларнинг хонадонларга экилганлиги кўпчилик аҳолимизга, 55 нафар оилага қувонч баҳш этди.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

- “Бугун оиламизга ёшлар томонидан экиб берилган кўчатлар бамисоли умид учқунини берди. Ёшлар тушмагур ўзимиз хабар олиб турамиз, етиштириш биздан, мевасини ейиш сиздан дейди. Холанг айлансин деб қўйдим мен ҳам. Синовли кунлар бўляпти ҳозир. Ҳар куни тезроқ бу офатнинг йўқолишини сўраб дуо қиламан”, -дейди янгиерлик Гулсара ая.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

Гулистон тумани Набиевларлар хонадони ҳам мамнун. Ногирон фарзанди бор бўлишига қарамай бундай заминда яшаётганидан ўзини сира имконияти чекланган деб тасаввур қилмайдиган Холбуви ая ҳам илиқ фикрларни билдирди. “Юртбошимиз омон бўлсин. Ёшларимиз соғ бўлсин. Жуда савобли лойиҳага қўл урибсизлар, хайрли келсин”, -дейди Холбуви ая.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

Бугунги кунлар бамисоли бир синов. Синовни енгиш учун эса бирлашмоқ керак. Эзгу ташаббуслар остида бирлашган ёшлар омон бўлишсин.

Сирдарёлик ёшлар ана шундай хонадонларга қувонч бағишлашдан чарчашмайди дея ният қиламиз.

Бу лойиҳа ҳали давом этади…

Анвар Туйичев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби.


Report Page