Кичик ташаббуслари билан катта меҳнат қилаётган Сирдарёликлар (фоторепортаж)
https://t.me/tuychiyev_uzКоронавирус бугунги кунда бутун дунёдаги инсонларни шошириб қўйди. Гарчи, шундай бўлса ҳам, Сирдарёлик ёшлар қўлни-қўлга бериб, ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг ҳар бир ҳаракати бугун ва келажакка бўлган ишончнинг ёрқин тасдиғи ҳисобланади. Инчунун, ҳаракат қилсак, интилсак, ҳар қандай балони ҳам даф қилиш мумкин.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши кўнгилли ёшлари (волонтёрлари) ҳам бошқа ҳудудлардаги тенгдошлари сингари айни синовли дамларда юртимизга, меҳнатсевар ва бардошли халқимизга чин дилдан ёрдам беришга ғайрат қилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ҳомийлик ва хайрияларни мувофиқлаштириш марказида жавлон уришмоқда. Бугунги кунгача кўнгилли ёшлар кўмагида вилоят бўйича 1825дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар етказиб берилган.
Кўнгилли ёшлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Қаранг қандай фидойи ёшларимиз бор. Ана шундай ёшлардан ўрнак олсак, фахрлансак арзийди. Бу каби лойиҳалар ва қамровлар эса, хайрли ишни қилишни хоҳлайдиган ёшларнинг кўплигидан дарак беради. Хайрли хоҳиши бор ёшларимиз бор бўлишсин.
Бизни кузатишда давом этинг...
Анвар ТУЙЧИЕВ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси