Ёшлар вирусга қарши

Ёшлар вирусга қарши

https://t.me/tuychiyev_uz
фото Анвар Туйчиев

Мамлакатимизда синовли кунлар бўлаётган бир пайтда ёшлар иттифоқи фаоллари хайрли ташаббусга қўл уришибди. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги ёшлар етакчилари коронавируснинг олдини олишга оид тавсиялар билан тўлдирилган кўргазмали воситаларни шаҳарнинг катта кўчаларидаги, одамлар кўришига қулай бўлган жойларга алоҳида-алоҳида илиб чиқишди. Тўғри, айни дамда одамлар кўчага кўп чиқишмаяпти. Аммо, ўз эҳтиёжлари учун кўчага чиққан бирор киши ҳам кўргазмага кўзи тушиб, қўлини ювса, ниқоб тақмаган бўлса, ниқобини тақиб олса, ёшлар етакчилари ўйлаган мақсадларига эришган бўлади.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

-Биз бу ташаббус билан, коронавирусга қарши озгина бўлса-да, кураша олган бўлсак энг катта мақсадимизга эришган бўламиз, -дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши ёшлар етакчиси Акрам Алиев.

фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев
фото Анвар Туйчиев

Демак, кўзланган ният билан катта натижаларга эришишни кўзлаган етакчиларнинг мақсади оддий эмас. Катта мақсадни кўзлаган фаолларга ўзларини эҳтиёт қилишни ва ташаббусдан тўхтамасликларини тилаб қоламиз.

Анвар ТУЙЧИЕВ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби,
Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.



Report Page