Ободлик кўнгилдан бошланади

Ободлик кўнгилдан бошланади

https://t.me/tuychiyev_uz
Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram

Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор ташриф буюрди. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришнинг айни палласи.

Ерга меҳрли, озодаликни севувчи, гулу чечакларга ошуфта қалб эгаси борки, ушбу тадбирда фаол иштирок этмоқда.

Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram
Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram

Унда азал-азалдан қадрият сифатида давом этиб келаётган ҳашар тушунчаси замиридаги меҳр-оқибат, эзгулик, саришталикнинг афзал томонлари билан бирга айни дамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари барча ҳудудларда олиб борилмоқда.

Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram
Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram

“Адолат” социал-демократик партиясидан вилоят кенгаши депутати,Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ардоқли шоир, Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби директори Муҳаммад Исмоил бошчилигида Ховос тумани “Чаманзор” МФЙда бунёдкорлик ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилмоқда. Маҳалла кўчаларининг носоз жойларига қўшимча тош-шағаллар ётқизилмоқда,текисланмоқда.

Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram
Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram


Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram
Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram

Барча кўчаларда ободлик, озодалик шукуҳини бағишлаш мақсадида “Обод юрт” шиори остида ариқ ва зовурлар тозаланмоқда.Мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, ҳовлиларнинг саҳнига,ариқларнинг четига турли хил анвоий гулларнинг уруғи қадалди ва кўчатлари экилди.

Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram
Фото: Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА / Telegram

“Чаманзор” МФЙ раиси Қувондиқ Эралиевнинг таъкидлашича ховосликларнинг ҳар бири томорқаларидан тупроқнинг шўрлиги, оқар сувнинг танқислигига қарамай мақсадли ва унумли фойдаланиши тахсинга сазовордир.

Ота-боболаримиз томонидан “Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.

“Чаманзор ” МФЙ раиси ўринбосарлари Лобар Дўстмуродова, Саломат Рустамоваларнинг айтишича, халкимиз орасида миллий қадриятларимизга хос булган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайган, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалган бир даврда “Адолат” социал-демократик партиясидан вилоят кенгаши депутати Муҳаммад Исмоилнинг таклифи билан боқувчисини йўқотган , ижтимоий ҳимояга муҳтож,ногиронлари бор оилаларга ёш тадбиркор Дилшод Исмоилов томонидан ҳайрия ишлари амалга ошириб келаётганлиги халқимиз бағрикенглигининг бир нишонасидир.

Шу ўринда “Чаманзор” МФЙда ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари,маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этаётган меҳнаткаш инсонларни алоҳида эътироф этиш жоиздир.

Маҳаллада истиқомат қилаётган Норматова Интизор, Холиқулова Замира, Тўраева Муқаддас, Расулбердиева Юлдузлар ана шундай жонкуяр, фидоий, фаол меҳнатсевар инсонлардир.

Вилоят кенгаши депутати Муҳаммад Исмоил томонидан “Чаманзор” МФЙнинг бир гуруҳ фаол маҳалла вакилларига турли хил номдаги энг сара бадиий асарлар тақдим этилди.

Зеро, инсонга берилган кичик эътибор ва эътироф нафақат кўнгилларнинг ободлигига, балки юртнинг ободлиги, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.


Турсуной МАМАТХОЛИҚОВА,
"Халқ маорифи" аълочиси




Report Page