@Mirziyoyev

@Mirziyoyev


Тошкентда Spark машинасида аёл кишини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди


Ушбу йўл ҳаракати ҳодисаси 17 июнь куни Учтепа туманининг Катта хирмонтепа кўчасида содир бўлган эди деб хабар қилади Sputnik.

Тошкент шаҳрида пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ЙТҲ содир этганликда гумон қилинган, 1992 йилда туғилган С.Ш. қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўл ҳаракати ҳодисаси 17 июнь куни соат 23:40 да Учтепа туманининг Катта хирмонтепа кўчасида юз берди. Оқ рангли Spark русумидаги автомобиль ҳайдовчиси ўзининг айби билан йўловчини уриб юборади. Бироқ, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан яширинади.

Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


🇺🇿 Узбекистон Янгиликлари!


Report Page