Mirziyoyev

Mirziyoyev

@Islohotuz

Шавкат Мирзиёев: "Илм-фан бўйича интенсив ва прогрессив ривожланишни йўлга қўймасак бўлмайди"


Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Давлат раҳбарининг Facebook саҳифасида мазкур учрашув видеоси тақдим этилди. 

Ҳар бир жамият ҳаёти, шубҳасиз, ундаги илм-фан ривожига чамбарчас боғлиқдир. Ўсимлик моддалари кимёси илмий-тадқиқот институтида Фанлар Академияси академиклари, олимлар, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим даргоҳлари раҳбарлари, Ўзбекистон Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

"Бу илмий-тадқиқот институтига келганимнинг сабаби, унинг салоҳиятини жуда яхши биламан. 22 йиллик танаффусдан кейин академиклар тайёрладик, чорак аср давомида академикларга эътибор қилинмагани жуда катта хато, деб ўйлайман. Энди биз интенсив ва прогрессив ривожланишни йўлга қўймасак бўлмайди", - деди давлат раҳбари олимлар билан мулоқот давомида. Президент уларнинг соҳага доир муаммолари ва таклифларини тинглаб, мутасадди раҳбарларга керакли кўрсатмалар берди.


Телеграм каналимизга азо бўлинг👇

Азо бӯлиш 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAENs9jWO5ljVZFSWeA

Report Page