14-МТМ тарбияланувчиларининг ота-оналаридан миннатдорчилик хати

14-МТМ тарбияланувчиларининг ота-оналаридан миннатдорчилик хати

🌐OLTIARIQ_TV

°°°

@oltiariq_tv

Барчамизга маълумки, бугун жаҳонда пандемия ҳукм сураётган бу давр барчада бироз саросима уйғотаётганлиги сир эмас, албатта. Лекин ҳукуматимиз томонидан халқимиздан хотиржамлик ва ваҳимага тушмаслик каби касалликни енгишга ёрдам берувчи омилларга риоя этиш сўралмоқда. Шунинг баробарида жамиятимизнинг барча соҳаларида халқимизга қулайлик ва кенг шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, Республика Мактабгача таълим Вазирлиги томонидан мактабгача ёшда бўлган болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида телевизион дарслар ҳамда турли машғулотларнинг ташкилланиши фарзандларимизнинг порлоқ келажаклари учун фойдали, қулай, энг самарали воситалардан бири бўлди десак, хато қилмаймиз. 

Айни дамда Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Оқбўйра қишлоғидаги 14-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари Муҳаммадзиё Баҳодиров ва Баҳорахон Баҳодироваларнинг ота-оналари сифатида биз ҳам фарзандларимиз билан бирга телевидение орқали эфирга узатилаётган онлайн машғулотларни кузатиб, фарзандларимизга берилган топшириқларни бажаришда ёрдам бериб боряпмиз. Фарзандларимиз ҳар бир дарсни қизиқиш билан кузатишмоқда, айниқса, «Ақлвой", «Бардам болажон», «Илк қадам» номли кўрсатувларни катта қизиқиш билан кўришмоқда. Бу кўрсатувлар, машғулотлар соддалиги, қизиқарлилиги билан аҳамиятли бўлмоқда.

Фарзандларимиз уйда ўтирган ҳолда билим-кўникмаларини ошириш мумкинлигини бугун ҳис қилишмоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, фарзандларимизнинг машғулотларни кузатишларида, дарсларни ўз вақтида пухталик билан тайёрлашларида гуруҳ тарбиячиларининг хизматлари катта бўлмоқда. Улар телеграм каналлари орқали иштирокларини мунтазам кузатиб боришмоқда. Шунинг учун ҳам 14-МТМ мудирасига ва гуруҳ тарбиячиларига алоҳида миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Энг ҳайрли иш, буюк мафсад - баркамол авлод келажаги йўлидаги бу фидойиликларингга янада куч-қувват ва шижоат тилаб қоламиз!

Фарзандларимизнинг порлоқ келажаги йўлида барча шароитларни яратиб бераётган, аввало, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичга, Мактабгача Таълим вазирлигига, вилоят, туман ҳамда 14-МТМ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизи билдирамиз. 

Яратилаётган қулайликларга жавобан фарзандларимиз ўқиб-ўрганиб, келажакда Ўзбекистон равнақи йўлида ўз куч ва маҳоратларини кўрсата олишларига албатта ишонамиз!

Ҳурмат билан Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Оқбўйра қишлоғидаги 14-МТМ тарбияланувчилари М.Баҳодиров, Б.Баҳодироваларнинг ота-оналари А.Шокиров, М.Шокировалар.

Report Page