Балиқ овлагани учун 38 млн сўм.

Балиқ овлагани учун 38 млн сўм.

Bahtigul Xidiraliyeva

Май ойи бу балиқларнинг кўпаядиган даври, бу пайтда табиий ҳавзаларда балиқларга антропоген таъсир бутунлай тақиқланади. Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Янгиер шаҳар ҳамда Ховос тумани инспекция ходимлари томонидан жорий йилнинг 21-апрель куни навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Рейд ўтказиладиган манзил Боёвут тумани "Навбаҳор" СИУ ҳудуди этиб белгиланди. Соҳа ходимлари томонидан ушбу ҳудуддаги "Марказий ўнг тармоқ" зовурида электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган фуқаролар борлиги аниқланди. Соҳа ходимларининг тезкор ҳаракатлари ёрдамида қирғоқдан фуқаролар чиқарилиб, уларга тегишли бўлган ов анжомлари (резина қайиқда бир дона акумлятор,) ҳамда 4-турдаги жами 9-дона балиқ олинди.

Балиқларнинг турлари 2 дона "Лаққа", 1 дона "Амур", 2 дона "Тарашбалиқ", 4 дона "Усач"дан иборатдир. Сирдарё вилояти Ширин шаҳар "Халқлар Дўстлиги" кўчаси 15/4-уй 9-хонадонда яшовчи фуқаро А.Янгибоев ҳамда Боёвут тумани "Навбахор" СИУ, "Чашма" МФЙда яшовчи фуқаро С.Абдурахимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан 38 356 000 сўм миқдорида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори белгиланди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди. Ушбу балиқлар тумандаги "Мурувват уйи"га топширилди.


Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА.

Report Page