Виртуал ва реал ҳаётнинг фарқини биласизми?

Виртуал ва реал ҳаётнинг фарқини биласизми?

Маънавият
Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиер шаҳар бўлинмаси

Инсоният янги тамаддунга қадам қўйганини ҳар нафасда ҳис қилмоқдамиз. Бутун дунёда қадриятлар алмашиши, интеграциялашув, глобаллашув, агар таъбир жоиз бўлса, маданиятлар аралашуви, синтезлашуви жараёни кечаётган ҳозирги пайтда ўзга урф-одатларга, маънавий тамойилларга мойил бўлиши табиий ҳол. Бугунги глобаллашув даврида ахборот тарқатиш ниҳоятда замонавий қиёфага кирди. Интернет тармоғининг жадал ривожланиши жамият ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Одамлар иш кунини интернетдан бошлаб, у билан тугатадиган бўлиб қолди.  

Кўплаб тадқиқотчилар истилоҳларида кишилар онгини программалаштириш, ахборот экспансияси, маданий гегемонлик, маданий империализм каби иборалар қўлланмоқда. Ушбу жараён нафақат катталарга, ҳатто болалар психологиясига ҳам таъсир қилади. Фарзандларимиз жажжи маънавий дунёсини эгаллаш борасида турли ахборот расталаридан ташқари яна мафкуравий бозорларда ҳам “савдо” кетмоқда. Болалар онгу шуурини эгаллаш қуролларидан бири компьютердаги интернет тармоғи ҳисобланиб, у бошқа воситаларга қараганда етакчилик қилмоқда. Бугун компьютер технологиялари ҳаётимизда мустаҳкам ўринга эга, компьютер саводхонлиги кўрсаткичи эса кўп ҳолларда инсоннинг юқори савиясини белгилаб берадиган омилга айланиб бормоқда. Эндиликда компьютерда ишлашни билмайдиган ходимни яхши мутахассис дейиш қийин. Агар ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида ёшларнинг энг севимли машғулотлари мусиқа тинглаш ва телекўрсатувлар кўриш бўлган бўлса, ҳозирги пайтда эса компьютер ва интернет аввалги қизиқишларни ёш авлод ҳаётидан сиқиб чиқарди. Замонамиз ёшларининг 70 фоизи ўз қизиқиш ва севимли машғулотлари ҳақида сўз юритганда спорт, дўстлар билан суҳбатлашиш, маънавий ва маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда компьютер технологиялари, интернетга бўлган қизиқишини биринчи ўринда тилга олади. Масалан, 50 миллионлик аудиторияга эришиб оммалашиш учун радиога 38 йил, телевиденияга 13 йил, кабел телевиденияга 10 йил керак бўлган бўлса, бу босқични интернет 5 йил ичида босиб ўтди . “Nielsen Net Ratings” компанияси ўтказган сўнгги илмий текширув натижаларига кўра , бутун дунё тармоғига уланаётган ёш болаларнинг сони кун эмас, соат сайин ошмоқда: биргина 2007 йили Европада ёш авлод вакилларининг учдан бир қисми онлайн тизимидан фойдалангани кузатилган. 2008 йили дунё ахборот тармоғидан 10 миллион бола фойдаланган бўлса, ҳозирда уларнинг сони аллақачон 13 миллиондан ошиб кетди. Бу кўрсаткич кундан кунга кўпаймоқда.

Ўзбекистон халқаро глобал интернет тармоғига 1996 йил уланди ва мамлакатда 2008 йилга келиб интернетдан фойдаланувчилар сони 1 миллион 904 минг кишини ташкил этган бўлса , 2011 йилга келиб интернетдан фойдаланувчилар сони 5 миллиондан ортиқ абонентни ташкил қилди. 2013 йил республикада интернетдан фойланувчиларнинг сони сал кам 10 миллионга етди ва буларнинг асосини ёшлар ташкил этади.

Бугунги кунда виртуал таҳдид ниҳоятда оммалашиб бормоқда. Ҳозирда мактаб ёшидаги болалар интернетдан тобора эрта фойдаланишга киришмоқда. Масалан, бошланғич синф ўқувчилари бемалол қўлидаги мобил телефон орқали интернетдан фойдаланиши мумкин. Лекин, мутахассисларнинг фикрича, ёши ўнга етмаган бола одатда мустақил равишда интернетдан «фойдаланиш учун зарур бўлган танқидий, таҳлилий фикрлаш ва шу асосда маълумотларни фарқлаш, уларни ажрата билиш, бошқача айтганда, «филтрлай» олиш қобилиятига эга эмас. Шу сабабли интернетдан ёлғиз қолганда ҳам фойдаланиш эҳтимоли бўлган болани қаттиқ назорат остига олиш керак, унга ўзи ҳақидаги шахсий маълумотларни интернет орқали танишган одамларга айтмасликни ўргатиш зарур. Сўнгги пайтларда интернет орқали таҳдид этиш ёки илмий айтадиган бўлсак, грифинг ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу каби тармоқ безорилигининг энг биринчи қурбонлари айнан ёшлар қатлами, хусусан, ўсмирлар ҳисобланади.

Интернетда грифингдан ташқари ўсмир ёшлар учун яна бир қанча хавфлар ҳам бор. Яъни болалар ва интернет муаммоси тобора чуқурлашиб бораётган бир пайтда, экстремистик характердаги секта ва уюшмалар сайтларининг фойдаланишга очиқлиги, виртуал фирибгарликка кенг йўл қўйилганини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Болаларнинг қизиқувчан табиати уларни юқорида тилга олинган турдаги сайтларга етаклаши, бу веб-саҳифаларда уларнинг руҳий ёки жисмоний соғлигига ҳавф солувчи маълумотларни кўришига олиб келиши табиий.

Ўзингииз гувоҳи бўлиб турибсиз ҳозирда ижтимоий тармоқлар жуда кучли ривожланган, ҳоҳлаган ижтимоий тармоқ орқали олинган хабарлар кучли руҳий таъсир ўтказиб, болаларни интернет доирасида ва ундан ташқарида ҳам жиноятга ундаши ҳеч гап эмас.

Бугунги кунга келиб миллатимиз ёшларининг интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали турли ҳил таъсирчан видео, фото ва аудио файллари орқали турли ёд ғояларга эргашаётгани ҳечкимга сир эмас, буни яққол кўриб турибмиз. Нафақат ёшлар, хатто баъзи маданият ҳодимларинингҳам бу оммавий глобаллашув даврида ўзларини йўқотиб қўяётгани ачинарли ҳол.

Миллатнинг юзи, миллий қадриятларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи бу қўштирноқ ичидаги санъаткорларҳам бугун тарқалаётган бўлар-бўлмас, маънавиятимизга зидь "Челендж", "Гиф" ва шунга ўҳшаш турли ҳил конкурсларни уюштириб, келажак ёшларимизга ўрнак бўлишни ўрнига уларга ғарбона қиёфаларни номоён қилаётгани бу миллатнинг, ҳалқнинг ўзлигини, асрлар мобайнида асраб, авайлаб келинаётган қадриятларини камситиш ва ер билан битта қилишга баробардир.

Чунки, ҳар бир санъаткор ва маданият ҳодимлари ҳалқни эргаштирувчи қобилиятга эгадир. Бу маъсулиятни ўзида ҳис қилмаган санъаткор, нафақат санъаткор ҳар бир фуқаро миллат келажагининг кушандаси ҳисобланади.

Шундай экан ҳар биримиз аждодлардан ўрнак олган ҳолда миллатимиз қадриятларини асраб, авайлаб уни соф ҳолда келажак авлодга етказишимиз зарур ва шарт!

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиер шаҳар бўлинмаси



Report Page