МЕТОДИК ХИЗМАТ БЎЛИМИДАН ЯНГИ ТАШАББУС

МЕТОДИК ХИЗМАТ БЎЛИМИДАН ЯНГИ ТАШАББУС


Жорий йилнинг 13 август куни Халқ таълими вазирининг 183-сонли буйруғига мувофиқ, узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Мазкур муҳим ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда янги ўқув йили олдидан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими томонидан фан ўқитувчилари ва методистлар учун видеодарс шаклида методик тавсиялар ташкил этилди.

Бошланғич таълим, филология, амалий ва аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда хорижий тиллар йўналишлари бўйича фанларни ўқитишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, дарсликларга доир муҳим масалалар ушбу онлайн тавсияларда мужассамлашди. Шунингдек, 2020-2021 ўқув йилида дарсликлардаги ўзгаришлар ҳамда ижобий янгиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Методик хизмат бўлими ушбу йўналишда ўқув йили давомида ҳам ўқитувчи ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методистлари учун доимий равишда онлайн тарзда методик тавсиялар бериб боришни режалаштирмоқда. Жумладан, вариатив ўқув режаларининг умумтаълим мактабларида самарали фаолиятини йўлга қўйиш, фанлар бўйича таянч мактаблар фаолиятини танқидий таҳлил этиб бориш, малакали ўқитувчиларнинг тажрибаларини оммалаштириш, методбирлашмалар фаолиятини ривожлантириш, йўналишдаги муҳим янгиликлар ва тавсияларни методист ва ўқитувчиларга ўз вақтида етказиш ҳамда тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Самарқанд вилояти халқ таълими

бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page