Mеталл конструкцияларнинг умри бир неча баробарга узайтирилмоқда

Mеталл конструкцияларнинг умри бир неча баробарга узайтирилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2015 йилдаги № ПП-2533-сонли “2016-2020 йиллар учун рангли ва ноёб металларни чуқур қайта ишлаш асосида тайёр экспортга мулжалланган махсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, Ўзбекистонда илк маротаба катта ўлчамли металл конструкцияларни қайноқ усулда рух билан қоплаш, рух билан қопланган замонавий кўча ёритиш устунлари ва металл йўл тўсиқлари ишлаб чиқарадиган биринчи корхона “BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI” М.Ч.Ж. шаклидаги қўшма корхонаси ташкил этилди. Бутун дунё бўйлаб рух билан қопланган темир тузилмалар ва махсулотлар коррозиядан химоя қилишнинг энг ишончли, иқтисодий, экологик тоза ва кенг тарқалган усулларидан бири хисобланади.

Италия, Хитой ва Жанубий Кореядан технологиялар келтирилган бўлиб, 2017 йилнинг май ойида корхонада ёритиш мосламалари устунлари (йиллик қуввати 9,5 минг дона устун) ҳамда йўл тўсиқлари (йилига 814 минг погонометр тўсиқ) каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек, ана шу маҳсулотлар ҳамда бошқа металл конструкцияларни қайноқ рух билан қоплаш (йилига умумий қувват 65 минг тонна металл конструкциялар) йўлга қўйилган.

Бу билан мамлакатимиз қурилиш инфратузилмаси томонидан фойдаланиладиган рухланган металл конструкцияларининг импорт қилиш учун бир йилда сарфланадиган 50 млн АҚШ долларилик маблағни иқтисод қилиш имкониятига эга бўлди. Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш натижасида 255 та янги иш ўринлари яратилган. Шу жумладан, 57 нафар коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланган.

Металл конструкцияларини қайноқ усулда рухлантириш бутун дунё бўйлаб коррозиядан химоялашнинг энг ишончли, иқтисодий ва жуда кенг тарқалган усулларидан бири хисобланади, шунингдек металл махсулотларини юзасини механик шикастлардан ва хар хил иқлим таъсирларидан қўшимча химоя хусусиятларига эга. Иссиқ рухланган металл конструкцияларининг коррозиядан химоя килиш даври, атроф-мухитнинг табиий-иқлим шароити ва металл махсулотларидан тезкор фойдаланишга боглиқ равишда 65 йилдан 120 йилгачадир.

Корхонада иссик рухлантириш жараёни ГОСТ 9.307 ( Европа стандарти EN 1461 аналоги)га мувофик амалга оширилади. Ускуна ва технология Европанинг етакчи компанияси Bisol s.p.a. (Италия) томонидан таминланган. Иссиқ рухлаш жараёни бир неча босқичлардан утиб амалга оширилади. Жумладан, суюқ рух билан тўлдирилган сиғимга солинадиган металл аввал ёғсизлантирилади, кейин унга ишқорлар ёрдамида ишлов берилади. Шундан сўнг металл флюсланиб (буюм усти ноорганик кристалл бирикмалар билан қопланади), қуритилгач қайноқ рух билан тўлдирилган сиғимга солинади. У ердан юк кўтаргичлар ёрдамида кўтариб олинган металл олдин совутилиб, кейин пассивация (ҳимоявий қоплам билан қопланади) қилинади.

Ёритиш устунлари икки хил, яъни конус ва кўп қирра шаклида булади. 3 метрдан 12 метргачан булган узунликда ёритиш устунлари, шунингдек 30 метргача узунликда мачталар ишлаб чиқарилади. Ҳар хил диаметрли устунлар мустаҳкам конструкцияга, енгил вазн, ҳамда кўркам дизайнга эга. Бу устунлардан бошқа мақсадда, яъни флагшток, уяли алоқа минораси, шунингдек, светофор, видеокузатув камераси, йўл белгилари, реклама ва ахборот лавҳалар ўрнатиладиган устунлар кўринишида фойдаланиш ҳам мумкин.

           Иссиқ рух билан қопланган металл конструкцияларидан фойдаланилганда уларни ҳар йили буёқлаб туришга ва коррозия сабабли шикастланган конструкция қисмларини алмаштиришга хожат қолмайди. Шундай қилиб ҳар йили буёққа, иш кучига ва бошқа харажатларга кетадиган пуллар тежалади ва рухлантирилган конструкциялар узоқ муддат хизмат курсатади.

Сир эмас, автомобиль йўлларида машиналар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда йўл четларида ўрнатилган тўсиқлар муҳим роль ўйнайди. Бинобарин, бу тўсиқлар автотранспорт воситаларининг бехосдан йўлдан чиқиб кетиш, қарама-қарши йўналиш бўйича келаётган автомобиль билан тўқнашиб кетиш хавфларидан асрайди. Корхонада 28 турдаги металл йўл тўсиқлари ишлаб чиқарилади. Улар бир ёки икки томонли, бир ёки икки ярусли, шунингдек, катта ва кичик йўллар, кўприклар ёки йўл ўтказгичларга мўлжаллаб тайёрланади.

Устунлар ҳам, тўсиқлар ҳам рухлангани боис, уларнинг хизмат қилиш муддати камида бир неча ўн йилни ташкил этади. Иссиқ рухлаш усули билан қайта ишланган конструкциялардан қурилиш, нефть-газ, тоғ-кон, энергетика, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, алоқа ва информацион соҳаларида фойдаланиш мумкин.

Корхона фаолияти бошланганига эндигина тўрт-беш ой бўлганига қарамай, ўтган вақт давомида юртимиздаги кўплаб объектларга маҳсулотлар етказиб берилди. Масалан, корхонада ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги конструкциялар Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуаси, ҳамда биринчи Президентимиз дафн этилган Самарқанд шаҳридаги мақбарани қуриш ва ободонлаштириш учун фойдаланилди. Бундан ташқари, маҳсулотлар пойтахтимиздаги Бобур номли экобоғ, Фарғона йўли ва Нукус кўчаларини боғловчи йўлўтказгич, шунингдек, Қибрай туманидаги автомобиль йўлига ўрнатилди.

Маълумот учун:

Америка гальванизация (гальванизация «рухлантириш» маъносини англатади) ассоциацияси (American Galvanizers Association – AGA) тадқиқотларига кўра, қайноқ усулда рухлантирилган металл конструкцияси:

– саноатлашган/индустриал ҳудудда жойлашган бўлса – 65 йилгача;

– тропик иқлимли ҳудудда жойлашган бўлса – 70 йилгача;

– шаҳар атрофи ҳудудида жойлашган бўлса – 85 йилгача

– шаҳардан ташқари ҳудудда жойлашган бўлса – 120 йилгача каррозиядан ҳимоялаш имконини бера олади.

Report Page