Юнусобод метро йўли қурилишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 млн. сўмдан ажратилди

Юнусобод метро йўли қурилишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 млн. сўмдан ажратилди

🌐OLTIARIQ_TV

•••

Юнусобод метро йўли қурилишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 млн. сўмдан ажратилди

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида рўй берган ер ўпирилиши юзасидан тузилган ҳукумат комиссияси топшириғига мувофиқ, қурилиш вақтида ҳалок бўлган ишчиларнинг ҳар бири учун уларнинг оила аъзоларига 100 миллион сўмдан компенсация пули ажратилган ва берилган.


Шунингдек, марҳумларнинг дафн маросимларини уюштиришга ҳар томонлама кўмак бериш топширилган.


“Бугун, ҳукумат комиссиясининг топшириғига биноан Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилиш майдончасида тупроқнинг қулаши сабаблари ва оқибатларини ўрганиш бўйича 100 миллион сўм маблағ ажратилиб, ҳар бир оилага етказиб берилди. Шунингдек, қурбонларнинг оилалари учун мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилди”, дейилган хабарда.


“Ўзбекистон темир йўллари” марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Report Page