Med

Med

@Jizzax



Тиббиёт ходимлари энди чақириқларга велосипедда боради

Қарши тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Бешкент тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиника ходимларига пандемия даврида касалликка қарши курашиш ва беморлар холидан хабар олишни тезкор амалга ошириш учун велосипед берилди.

Бу ташаббус билан тиббиёт ходимларимиз чақириқларга аввалгидан тезроқ етиб боради, – дейди тумани ҳокими ўринбосари Беҳруз Муродов. – Потранаж хизмати яхшиланади. Биз туман тиббиёт ходимларига буни таклиф қилган эдик, улар бундан мамнун бўлишди.

Маълумот ўрнида ушбу ташаббус касалланиш ҳолатларига чақириқлар бўлганда, тез ёрдам машиналари тиғиз вақтда тезда етиб бориш, уйда даволанаётган беморлар ҳолидан вақтида хабардор бўлиб туриш учун йўлга қўйилди.

Report Page