Эҳтиром, эъзоз, эътибордасиз...
@SIRDARYO_MADANYATЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 340-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 20 майдаги 4497-сонли “Кексаларни давлат томонидан кўллаб-кувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорлари ижроси бўйича “Нуронийлар масканлари”, маҳалла гузарлари, маданият марказлари ва маданият истироҳат боғларида “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” концерт дастурлари ташкил этиш белгиланган.
Ушбу карорларда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 9 сентябрь куни вилоят мусиқали драма театрида Вилоят маданият бошқармаси, вилоят театри ижодий жамоаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятимизнинг фахрий-кексалари учун “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” деб номланган театрлаштирилган томоша ва концерт дастури ташкил этилди.
Маданият бошқармаси
матбуот хизмати