Алишер Рустамовнинг маҳорат дарслар

Алишер Рустамовнинг маҳорат дарслар


Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатасида тадбиркорликка оид Алишер Рустамовнинг маҳорат дарслар сони янада кўпаймоқда.

"B2B савдо сирлари" бу бир хафталик курсда тадбиркорлар ўз соҳаларига керакли бизнес кўникмаларни ўргандилар. Асосий урғу мижоз билан самарали мулоқат қилиш ва ҳизмат кўрсатишга берилди:

- Истеъмолчининг хулқи ва уни содиқлигини ошириш

- Ўзини намоён қилиш

- Бизнес этика асослари

- Савдони таҳлил қилиш

- Эътирозларни енгиб, битимларни самарали ёпиш учун олти босқичли алгоритм.

"Фэшн-ритейл бошқаруви" 12-кунлик курс бўлиб, барча кийим-кечак, пойабзал, ва аксессуарларлар чакана савдо соҳасининг менеджерлари учун фундаментал билим ва кўникмалар етказиш мақсадида ўтди. Курс қуйидаги асосий йўналишлардан ташкил топди:

- Ҳаридорнинг қарор қабул қилиш модели

- Замонавий сервис ўзи нима ва амалда тадбиқ қилиш

- FAB методига асосланган савдо-сотувга консултатив усулда ёндашиш

- Ходимларни ривожлантириш учун KPI тупламлари

- Ҳаридорлар билан низо ва эътирозларни тўғри кетма-кетликда хал қилиш.

"Мурожаатчилар билан телефон орқали ишлаш". Ушбу маҳорат дарси алоқа маркази ҳодимларига ўтказилиб, қўйидаги асосий кўникмалардан иборат эди:

- Саволларга самарали жавоб бериш

- Зиддиятлар ва низоларни шахсий даражада эскалациясини олдини олиш

- Стрессни бартараф этиш усуллари.

15 йиллик тажрибага эга бўлган Алишер Рустамов савдо-сотув ва хизматлар кўрсатиш сохасида қуйидаги халқаро брендларда фаолият кўрсатган: Giorgio Armani, Harvey Nichols, Bloomingdale's, Jimmy Choo, Coach, Alfred Dunhill Ltd. Шунингдек, Италия ва Буюк Британиянинг иккита энг таниқли савдо ва хизмат кўрсатиш мактабларида амалий тажриба олган.

Алишер Рустамовнинг расмий телеграм канали https://t.me/pro_servis

Доимий семинар, тренинг, мастер-класслардан ҳабардор бўлиб туриш учун https://www.facebook.com/bmg.uz/ Facebook саҳифамизга аъзо бўлинг ва https://t.me/bmguz телеграм каналимизга қўшилинг.

Report Page