МИБ Бухорода 858 млрд. сўмдан зиёд маблағ ундирган

МИБ Бухорода 858 млрд. сўмдан зиёд маблағ ундирган

Buxoro.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилоят бошқармасида оммавий ахборот воситалари жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари масъул ходимлари, журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Бюронинг вилоят бошқармаси тизимида 700 дан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан йил бошидан буён жами 858,5 млрд. сўм (электр –424,3 млрд., газ –371,7 млрд., сув –45,2 млрд., маиший чиқинди –17,3 млрд.) маблағ ундирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 287,2 млрд. сўмга ёки 33,4% кўпайган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 494,3 млрд. сўмлик 120 188 та ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланган, ундирув 26 фоизга ўсган. Яна бир муҳим жиҳат — Бюрода қарздор жисмоний шахслар, уларнинг мол-мулклари ҳамда ундирувчига олиб бериш керак бўлган болани қидириш бўйича махсус қидирув гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда.

Гуруҳ ходимлари тезкор тадбирлари натижасида ўтган даврда, қидирувдаги 480 нафар шахсдан 265 нафари топилиб, улардан 619 млн. сўмлик қарздорлиги ундирилган.

Иш юритувдаги 18.331 та алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 1.299 нафар қарздордан фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар тўловлар тўлиқ ундирилган бўлса, 79 та оила яраштирилди, шу билан бирга, 135 нафар ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилди.

Ҳудудий бўлимлар томонидан энергия ресурслари учун тўловларни амалга оширишга қийналаётган, кам таъминланган эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга кўмаклашишни истаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида 23 та оиланинг қарийб 4 млн. сўмлик электр энергияси ва 19 та эҳтиёжманд оиланинг 16,3 млн. сўмлик табиий газ тўловлари саховатпеша инсонлар тўлаб берилиши таъминланди.

Энергия ресурслари ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торожликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларни фош қилиш борасида 2 млрд. 904,8 млн. сўмлик 1125 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Бюро органларига келиб тушган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, келиб тушган 6517 та мурожаатларнинг 6130 таси ёки 94 фоизи қонуний ҳал қилинди, 2001 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди, жойларда ўтказилган сайёр қабулларда 415 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилинди.

Тадбир давомида қонун устуворлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва тўлов интизомини мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун бир қатор ОАВ вакилларига “Ташаккурнома”лар берилди.

Report Page